Маданият

БАЙРАМ ШУКУҲИ ЖАЖЖИ ҚАЛБЛАРДА

Янги йил болажонлар учун унутилмас таассуротларга бой байрамлардан бири бўлади десак янглишмаймиз. Бири-биридан ажойиб совғалар байрам чироқлари, эртак қаҳрамонларининг такрорланмас чиқишлари уларнинг қалбини нурга тўлдиради.
Байрам арафасида Президент совғалари ортилган карвон туманимизга етиб келиб, ўз эгаларига тантанали равишда топширилди. Тадбир давомида Қорбобо ва Қорқиз ҳамда эртак қаҳрамонлари иштирокида меҳр-оқибат, эзгуликнинг ёвузлик устидан ғолиб чиқиши, инсон доимо яхшиликка интилиб яшаши ҳақида ҳикоя қилувчи саҳна кўринишлари намойиш этилди. Шўх куй-қўшиқ ва рақслар болажонларга кўтаринки кайфият бағишлади.

Шўрчи тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Related Articles

Back to top button