Kasbim-faxrim

Жиноят ишларини ёпиқ суд муҳокамасида кўришнинг ўзига ҳос ҳусусиятлари

Ўзбекистон Республикаси  №1084-сонли Қонуни билан Ўзбекистон Республикаси ЖК ва ЖПКга ўзгартиришлар киритилди.

Ўзбекистон Республикаси ЖПКга 4021-модда билан тўлдирилиб, ёпиқ суд мажлиси маълумотларини ошкор қилмаслик мажбурияти белгиланди.

Ишни ёпиқ суд мажлисида кўриш тўғрисида ажрим чиқарилганда ёпиқ суд мажлисида иштирок этаётган шахслар суд муҳокамаси маълумотларини ҳамда тафсилотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилмаслик тўғрисида огоҳлантирилиб, улардан тилхат олинади. Тилхатда мазкур мажбуриятни бузганлик учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 239-моддасига мувофиқ жавобгарлик ҳақидаги огоҳлантириш ҳам акс эттирилиши белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 239-моддасига кўра суриштирув, ёки дастлабки тергов маълумотларини суриштирувчининг, терговчининг ёки прокурорнинг рухсатисиз, шунингдек, ёпиқ суд мажлиси  муҳокамаси маълумотларини ҳамда тафсилотларини суднинг рухсатисиз ошкор қилмаслик мажбурияти ўз зиммасига юклатилган шахс томонидан уларни ошкор қилиш – базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёҳуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланди.

Сурхондарё вилоят судининг

судья катта ёрдамчиси                    

М.Йўлдошева

Related Articles

Back to top button