Kasbim-faxrim

Маъмурий ҳуқуқбузарликка доир ишлар сайёр суд мажлисида муҳокама қилинди

Мамлакатимизда 2025 йил 1 январдан бошлаб, жиноят ишини юритишга масъул шахслар рўйхатига “тергов судьяси” лавозими қўшилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 июнда қабул қилинган «Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони бу янги лавозимнинг жорий этилишига ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилди.

Шу билан бирга, суд-тергов амалиёти инсон ҳуқуқ ва ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш бўйича самарали механизмлар тўлиқ ишга солинганлигини, шунингдек жиноят содир этганликда айбланаётган шахснинг эркинлик ва шахсий дахлсизликка оид конституциявий ҳуқуқларини суд орқали ишончли таъминлаш чораларини кучайтириш зарурати мавжудлигини кўрсатмоқда.

          Муҳофаза қилувчи органлар фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳимоясининг кафолатларини кучайтириш, шунингдек аҳолининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимига бўлган ишончни мустаҳкамлашга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

2025 йил 3 июнь куни жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг ташаббуси билан Сурхондарё вилоят ички ишлар бошқармаси Жамоат  Хавфсизлиги Хизмати Пробация бўлими биносида сайёр суд мажлиси ўтказилди.

 

Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг тергов судьялари И.Шайманов ҳамда Ғ.Остонов раислигида ўтказилган сайёр суд мажлисидаТермиз шаҳар ички ишлар бўлими ҳамда Термиз шаҳар ИИБ Жамоат  Хавфсизлиги Хизмати Йул ҳаракат хавфсизлиги маъмурий амалиёт бўлими томонидан тақдим қилинган жами 42та маъмурий ҳуқуқбузарликка доир ишлар кўриб чиқилди.

Профилактика инспекторлари томонидан 27та маъмурий иш тақдим қилинган бўлиб, шундан 12 та иш юзасидан жазо муқарарлиги таьминланиб, ҳуқуқбузарларнинг қилимишига яраша жазо тайинланди,15та маъмурий ҳуқуқбузарлик иши бўйича тарафларнинг ярашуви муносабати билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишлар МЖтКнинг 271-моддаси 101-бандига асосан иш юритувдан тугатилиб, маъмурий жавобгарликдан озод қилинди.

Шунингдек, Йул ҳаракат хавфсизлиги бўлими (ЙҲХБ) инспекторлари томонидан 14та маъмурий иш тақдим қилинган маъмурий ишлар бўйича 12та иш юзасидан ҳуқуқбузарларининг содир этган ғайриҳуқуқий ҳаракатига яраша жазо тайинланди,2та маъмурий иш эса қўшимча суриштирув ҳаракатлари ўтказиш мақсадида маъмурий органга қайтарилди.

Сайёр суд мажлиси якунида судьялар томонидан йиғилиш иштирокчиларига  қабул қилинган суд қарорларининг мазмун-моҳияти ҳамда амалдаги қонунчиликка киритилган ўзгартиришлар ва қўшимчалар юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, ўтказилган сайёр суд мажлиси якунида тергов судьяси И.Шайманов томонидан “Аҳолига суд муҳокамаларида масофадан  иштирок этиш учун янада  қўлай шароитлар яратилишии муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим  қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1047 сонли Қонуни мазмун моҳияти юзасидан кенг қамровли тушунтиришлар берилди.

Икром Шайманов

Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судининг тергов судьяси

 

Related Articles

Back to top button