O`zbekiston

Фуқаролиги бўлмаган шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини тан олиш тартиби белгиланди

Мамлакатимизда сўнгги йилларда давлатимиз раҳбарининг бевосита ташаббуси билан фуқароларнинг конституциявий ҳақ-ҳуқуқларини тўлақонли таъминлаш борасида мисли кўрилмаган ишлар амалга оширилди. Хусусан, айни шу йўналишда мавжуд миллий қонунчилигимизга тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Бу борадаги амалий ишлар изчил давом эттирилаётгани эса, янада эътиборлидир.

Бизга маълумки, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисидаги қонуни 2020 йил 13 март куни қабул қилинди.Мазкур қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини олиш ва тугатиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатдир.

Ўзбекистон Республикасида фуқаролик шахснинг давлат билан ўзаро ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги йиғиндисида ифодаланадиган ҳамда инсон қадр-қиммати, асосий ҳуқуқлари ва эркинликларини эътироф этиш ҳамда ҳурмат қилишга асосланадиган доимий сиёсий-ҳуқуқий алоқасини белгилайди.

Аризачи Адлия бўлими аризачи ХРКнинг манфаатида судга ариза билан мурожаат қилиб, унда фуқаро ХРКни УТ, «ХХХ» маҳалласида 1992 йилдан яшаб келаётганлик фактини белгилаб беришни сўраган.

У туман адлия бўлимининг вакили БО суд мажлисидаги тушунтиришида, аризачи ХРК адлия бўлимига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш масаласида ариза билан мурожаат этганлигини, адлия бўлими томонидан аризачининг мурожаати ўрганилганлигини, ўрганиш жараёнида аниқланишича аризачи ХРК 02.11.1977 йилда Т Республикасида туғилганлигини, доимий яшаш учун оила аъзолари билан 1992 йилда С вилояти УТга кўчиб келганлигини, 1996 йилда туманнинг «ХХХ» маҳалласида яшовчи ДТНга турмушга чиққанлигини, ҳозирга қадар бирга яшаб келаётганлигини, ушбу манзилда 1997 йилдан буён яшашлигини, ўрталарида 2-нафар фарзанди борлигини, аризачининг яшаганлигини «ХХХ» маҳалла фуқаролар йиғинининг далолатномаси ва фарзандларининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари тасдиқлашини билдириб, аризани қаноатлантиришни сўради.

Суд мажлисида сўралган аризачи ХРК ўз аризасини қувватлаб, унда келтирилган важларни такрорлаб, у 02.11.1977 йилда Т Республикасида туғилганлигини, доимий яшаш учун оила аъзолари билан 1992 йилда С вилояти УТга кўчиб келганлигини, ҳозирда Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи паспортни олиш учун УТ ИИБ М ва ФРБга мурожаат этганлигини, бироқ Узун туман ИИБ М ва ФРБ унга турли хил важлар билан паспорт бермаётганлигини билдириб, аризасини қаноатлантириб беришни сўради.

Суд мажлисида гувоҳ сифатида сўралган ЗЧ тушунтириш бериб, ўз тушунтиришида у аризачи ХРКнинг қўшниси бўлишлигини, аризачини 1996 йилдан буён танишлигини билдирди.

Суд мажлисида У туман ИИБ М ва ФРБ бўлими вакили ЖН ўз тушунтиришида, аризачи ХРК 1993 йилдан УТда яшаган бўлса-да У туман ИИБ бошлиғининг фуқаролиги йўқ шахс сифатида Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасини 15.03.2017 йилда  расмийлаштириб берилганлиги сабабли, фуқаролик паспортини бериш рад этилганлигини, суд қарорига асосан 1993 йилдан буён доимий яшаганлик факти белгиланганидан сўнг фуқаролик паспорти расмийлаштириб берилиши мумкинлигини баён этиб аризани қонуний кўриб чиқишни сўради.

Суд аризачи ва гувоҳларнинг тушунтиришини эшитиб, ишда мавжуд бўлган ҳужжатларни таҳлил қилиб, қуйидагиларга кўра, аризани қисман қаноатлантиришни лозим деб ҳисоблайди.

Судда аниқланишича, аризачи ХРК У туман ФҲДЁ бўлимининг 1996 йилдаги 0-сонли никоҳни қайд этиш тўғрисидаги гувоҳномасига асосан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган УТ «ХХХ» маҳалласида доимий яшовчи ДТНга турмушга чиқиб, қонуний никоҳлари ушбу санада қайд этилган.

Аризачи ХРК ва ДТНнинг қонуний никоҳларида икки нафар фарзанди бор.

Тарафларнинг фарзандлари 1998 йил УТда туғилган НБТ ва 2002 йил УТда туғилган НДТ УТ, «ХХХ» маҳалласида яшайди ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳисобланади.

УТ, «ХХХ» маҳалла фуқаролар йиғинининг 04.10.2024 йилдаги далолатномасига кўра, аризачи ХРК 1996 йил февраль ойида УТ, “ХХХ” маҳалласида яшовчи ДТНга турмушга чиқиб, ҳозирги кунда «ХХХ» маҳалласида яшаётганлиги маълум қилинган.

У туман давлат архиви томонидан 03.10.2024 йилда берилган
0-сонли маълумотномага кўра, ХРК
1991-1995 йилларда УТ да яшовчи ХҚнинг хонадонида рўйхатга турганлиги аниқланди.

Шунингдек, иш ҳужжатларига кўра, фуқаролиги бўлмаган ХРК Тожикистон Республикаси Жиликўл туманида яшаб, 1992 йилда оила аъзолари билан Ўзбекистон Республикаси УТ “ХХХ” қишлоқ фуқаролар йиғини, “ХХХ” маҳалласига кўчиб келиб, ушбу манзилда 1993 йилдан доимий рўйхатдан ўтиб, оила аъзолари билан яшаганлиги аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси ФПКнинг 295-моддаси 3-қисмига кўра, “Агар қонун ҳужжатларида уларни белгилашнинг бошқача тартиби назарда тутилмаган бўлса, суд юридик аҳамиятга эга бўлган бошқа фактларни ҳам белгилаши мумкин” деб кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг юридик ахамиятга эга бўлган фактларни белгилаш ҳақидаги ишлар бўйича суд амалиёти тўғрисидаги қарорининг 2-бандида, судлар Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг (бундан буён матнда ФПК деб юритилади) 295-моддасида назарда тутилган суд тартибида аниқланадиган юридик аҳамиятга эга бўлган фактлар рўйхати тугал эмаслигини инобатга олишлари лозимлиги кўрсатилган.

Юқоридагиларга кўра, У туман адлия бўлимининг аризачи ХРКнинг манфатида судга киритган аризасидаги талаби қаноатлантирилиб, аризачи ХРК 1993 йилдан буён УТда доимий яшаганлик факти белгилаш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Хулоса ўрнида айтганда, ушбу Қонуннинг қабул қилиниши ва ҳаётга жорий этилиши Ўзбекистонда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини тўлиқ рўёбга чиқариш, фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ва таъминлаш борасида олиб борилаётган юксак инсонпарвар сиёсатнинг ҳаётий исботидир.

Фуқаролик ишлари бўйича

Сариосиё туманлараро

судининг судьяси:                                                                            У.Р.Худойқулов

Related Articles

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Back to top button