Jahon

Континентал ва англосаксон ҳуқуқ тизимида корпорациялар

Континентал ҳуқуқ тизимида корпорация деганда акциядорлик жамиятлари билан бир қаторда бошқа юридик шахслар масалан, турли кўринишдаги ширкатлар (тўлиқ, коммандит), хўжалик жамиятлари (масъулияти чекланган ва қўшимча масъулиятли), хўжалик бирлашмалари (концерн, ассоциация, холдинг кабилар), ишлаб чиқариш ва истеъмол кооперативлари тушунилади. Англосаксон ҳуқуқ тизимида корпорацияларга континентал ҳуқуқ тизимида юридик шахс ва тегишинча корпорация сифатида тан олинмайдиган тузилмалар ҳам киради (Бу ерда сўз бошқарув фаолияти билан шуғулланадиган давлат органлари ҳақида кетаяпди). Шундай қилиб, агар континентал ҳуқуқ тизимида корпорациялар асосан хусусий ҳуқуқ субъектлари сифатида қаралса, англосаксон ҳуқуқ тизимида улар (Англия, АҚШ) нафақат хусусий, балки оммавий ҳуқуқнинг ҳам субъекти ҳисобланади.

Барча корпорациялар, масалан АҚШда тўрт гуруҳга бўлинади:

оммавий (публиc), ярим оммавий (қуаси-публиc), тижоратчи (бусинесс), нотижорат (нон-профит). Оммавий корпорацияларга давлат ва маҳаллий органлар киради. Ярим оммавий корпорациялар сифатида аҳолининг умумий эҳтиѐжларини (масалан, газ, сув, электр энергияси билан таъминлаш) инобатга оладиган корпорациялар тушунилади. Диний ташкилотлар, таълим соҳасидаги корпорациялар (мактаблар, коллежлар, университетлар каби), хайрия жамғармалари кабилар нотижорат корпорациялар бўлиб ҳисобланади. Тижоратчи (тадбиркорликка асосланган) корпорацияларга даромад олиш мақсадида тузилган барча корпорациялар киради. Улар юқорида санаб ўтилган корпорациялар орасида ўзларининг иқтисодий жиҳатдан бақувват бўлганликлари билан улардан ажралиб туради. Бундай корпорацияларнинг сиѐсий таъсири ҳам сезиларли даражани ташкил этади. Тижоратчи ташкилотлар фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш ўз ичига ғоят мураккаб тизимни (оммавий ҳуқуқий тартибга солишнинг хусусий ҳуқуқий тартибга солиш билан бирикиши) қамраб олади ва корпорацияларнинг бошқа турларига нисбатан батафсил тартибга солинган ҳисобланади.

Таъсисчилар ѐки иштирокчилар ҳисобидан ихтиѐрийлик асосида улуш қўшиш, акция сотиб олиш орқали бирлаштирилган капиталнинг мавжудлиги корпорациянинг муҳим белгиларидан бири ҳисобланади. Корпорациялар фаолиятини ташкил этиш учун ўз капиталини қўядиган шахслар доираси ва улар улушининг миқдори корпорациялар мавжуд бўлишининг хоҳлаган вақтида қатъий белгиланиши мумкин. Давлат корхоналари бундай белгиларга эга бўлмаганлиги учун континентал ҳуқуқий тизимда корпорациялар сифатида тан олинмайди.

Яқин кунларгача Ўзбекистонда давлат корхоналари мутлақ кўпчиликни ташкил этган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони анча камайди. Кўп корхоналар акциядорлик жамиятларига айлантирилди. Лекин, ташкил этилган акциядорлик жамиятларининг кўпчилигида акциялар назорат пакетининг муҳим қисми давлатга тегишли бўлиб қолмоқда. Континентал Европа мамлакатларида давлат корхоналарининг улуши унча катта бўлмасада, ҳали ҳам мавжуд. Ўзбекистонда давлат корхоналари аҳолининг барча қисмига хизмат қиладиган хўжалик соҳаларида (транспорт, алоқа, информатика, ѐқилғи-енергетика каби) ѐки бутун мамлакат вазифаларини амалга оширишда ѐрдам берадиган соҳада (мудофаа корхоналари) ѐхуд фақат давлат молиялаштира оладиган соҳаларда (тоғ-кон ва нефтни қайта ишлаш саноати каби) ташкил этилади ва фаолият юритади.

Америка ва Англия корпорациялари фаолияти нисбатан эркин амалга оширилса, Европа корпорацияларининг фаолияти сезиларли даражада давлат томонидан тартибга солинади. Дастлабки босқичларда Европа давлатлари корпорацияларнинг фақатгина ташқи муносабатларини, уларнинг бошқа ҳуқуқ субъектлари билан ўзаро алоқаларини (солиқ тўлаш, рақобат, истеъмолчилар билан бўладиган муносабатлар, ходимларга пенсия ва нафақалар тўлаш каби) тартибга солишга интилишар эди. Бугунги кунга келиб эса корпорация ичидаги муносабатлар (акциядорлар реестри, бухгалтерлик ҳисоби, банк орқали амалга ошириладиган молиявий ҳисобкитобларни юритиш каби) ҳам давлат томонидан тартибга солинадиган бўлди.

Англосаксон ҳуқуқида корпорацияларнинг ҳуқуқ лаѐқати дастлаб жуда махсус эди. Олий қонун чиқарувчи ѐки ижро этувчи органлар муайян фаолият турининг мавжуд бўлиши ҳақида рухсатнома берардилар. Бугунги кунда умумий ҳуқуқ тизимидан фойдаланувчи кўпгина мамлакатлар корпорацияга давлат томонидан рухсат этилган тадбиркорлик фаолиятининг хоҳлаган тури билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи умумий ҳуқуқ лаѐқатини ўрнатишга ўтишди. 1984 йилда қабул қилинган тадбиркорлик корпорациялари тўғрисидаги намунавий АҚШ қонунига асосан корпорацияларнинг ўз низомида кўрсатилган фаолияти билан бир қаторда келажакда ишлаб чиқариш ва савдо муносабатларида маълум алоқага эга бўлган ѐки унинг асосий соҳаси билан умуман боғлиқ бўлмаган фаолият билан шуғулланишига рухсат берилди. Шунинг учун ҳар қандай корпорация тадбиркорликнинг қайси тури билан шуғулланишидан қатъи назар ўз фаолиятида амалий жиҳатдан чекланмагандир.

Белгиланган ҳолатларда корпорациялар фаолиятига ҳукуматнинг аралашиши ўзбошимчаликка, корпорацияларни ташкил этиш жараѐнида муайян фаолият соҳалари билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия бериш каби ҳолларда эса коррупцияга айланиб кетиши мумкинлиги шубҳасиздир. Лекин шунга қарамасдан, шуни тан олиш зарурки, давлатнинг корпорациялар ҳаѐтига аралашишининг кучайиши нафақат Европа, балки жаҳон тажрибаси ҳамдир. Бундай аралашиш нафақат хусусий ҳуқуқий, балки шу билан бир қаторда оммавий ҳуқуқий характер ҳам касб этади. Шу билан бирга континентал ҳуқуқ тизимида оммавийлик элементи англосаксон ҳуқуқ тизимига нисбатан аниқроқ ифодаланган.

Сурхондарё вилоят суди судья

катта ёрдамчиси

Ж.Х.Примов

Related Articles

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Back to top button