Бу қизиқ

Нега шифокорлар оқ халат кияди?

Ранглар фани – Колориметрияга кўра, оқ ранг одамга бирор ишга бор кучини сарфлаб  ишлашига,  очиқликка, тўлиқ фикрлашга, бирликка, покизалик ва ҳалолликка мойиллик туғдиради. Яъни, оқ халат кийган одамлар беморларга фойдали таъсир кўрсата олади, уларнинг алоҳида ишончига сазовор бўлади.

Бундан ташқари, Буюк Британия олимлари оқ халат тиббиёт ходимларининг ўз ишига концентрацияси (эътибори)ни оширишини исботлашди. Шунингдек, оқ халат кийиб у камроқ хато қилади, бу шифокор фаолиятида жуда муҳимдир.

Шундай қилиб, расмий қабул қилинган униформа шифокорга ўз ишига масъулият билан ёндашишига, бажараётган ишига диққатини яхшироқ қаратишига, камроқ хатоларга йўл қўйишига ёрдам берар экан – бу эса инсон ҳаётини сақлаб қолиш демакдир.

Related Articles

Back to top button