Бу қизиқ

ШЎРЧИЛИК НАСТАРИН ЎЗБЕКИСТОН ЧЕМПИОНИ БЎЛДИ

Ғала-ғовур. Мухлисларнинг қўллаб-қувватлашлари ва тавсиялари қулоққа кирмайди. Лекин ҳеч ким бу ҳақда ўйлаб ҳам кўрмасдан бақирганича Настаринни руҳлантиришга уринаверади. Қўл жанги бўйича татамига тушган Настарин Бовраматова рақибларини ортда қолдириб, ғалаба қозонди.

Настарин Бовраматова туманимиздаги 41-умумтаълим мактабида таҳсил олади. У мактабда аъло баҳоларга ўқиш билан бир қаторда спортнинг қўл жанги тури билан шуғулланади. 17 — 21 май кунлари Тошкент шаҳрида ёшлар ўртасида бўлиб ўтган мусобақада тумандошимиз 50 кг вазнда 1-ўринни қўлга киритиб, Ўзбекистон чемпиони бўлди.

— Биз ёшларнинг спорт билан шуғулланишимиз, спорт соҳасини ривожлантиришимиз учун барча шароитлар яратилган, — дейди уч карра Ўзбекистон чемпиони Н.Бовраматова. – Бундан эътибордан мамнунмиз. Келгусидаги мақсадим мусобақаларда иштирок этиб, жаҳон ареналарида юртимиз байроғини кўкларга кўтариш.

Шўрчи туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати

Related Articles

Back to top button