Hodisalar
Огоҳ бўлинг фирибгарлар энди «Марказий банк» номидан фойдаланишмоқда
Фирибгар Сизга қўнғироқ қилиб ёки «Телеграм» мессенжеридаги «Марказий банк»нинг расмий каналини сохтасини яратиб, ўзини «Марказий банк ходими» сифатида таништиради ва яна-да ишонтириш учун (ўзга шахснинг фотосурати ва тагига Марказий банк ходими сўзлари ёзилган) сохта ҳужжат тайёрлаб, уни сизга юборади.
Натижада, Сиз унга ишониб, маълумотларни расмий манбалардан текширмасдан, телефонингизга келган «Тасдиқловчи СМС-код»ни фирибгарга айтишингиз орқали, унга банк картангизни бошқарувини топширасиз, қарабсизки, режаси амалга ошган фирибгар қисқа муддатларда ҳисобингиздаги пулларингизни ўзлаштириб олади.
Ёдда тутинг! Банк ходимлари Сиздан банк карта маълумотларини сўраб қўнғироқ қилишмайди!