Ўзбекистон

Сардор Уктамович Умурзаков Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан Сардор Уктамович Умурзаков Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши билан:

Сунатулла Хусанович Бекенов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ёрдамчиси лавозимидан;

Фурқат Жалолович Рахимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Ижро этувчи аппарати таҳлилий материалларни тайёрлаш ва Администрация бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси мудири лавозимидан озод этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан Президент Администрацияси раҳбари лавозими тугатилди ҳамда Администрациянинг тузилмасига бир қатор ўзгартиришлар киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясида:

— Администрация раҳбарининг ҳудудлардаги ёрдамчилари лавозимлари;

— Администрация раҳбарининг ҳудудлардаги ёрдамчилари котибиятлари;

— Президент Администрациясининг Администрация раҳбарининг ҳудудлардаги ёрдамчилари котибиятлари фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси тугатилди.

Related Articles

Back to top button