Hodisalar

Гиёҳвандлик умр заволи

Инсон ҳаётда яшар экан, яхшиликка интилиб, ёмонликдан қайтиб яшашга ҳаракат қилади. Лекин “яхшилик” ва “ёмонлик” тушунчаларига ҳар ким ҳар хил таъриф беради. Ҳаёт эзгулик билан гўзал. Аммо баъзан эзгуликка ёвузлик кўланка солади. “Аср вабоси” номини олган гиёҳвандлик инсоннинг осуда хаётига рахна солиб, онгини ўзига бўйсундирувчи заҳри қотилдир. Бу шундай қуролки, ўз домига илинтирган одамни разолат дунёсига етаклайди ва бу жараёнда инсон жамиятидаги ўрнини йўқота бошлаганини англамай қолади.

Шу каби холатлар бири ДХХ томонидан Сурхондарё вилоятининг Олтинсой тумани “Хўжаипок” санаторияси яқинида олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида санаториянинг кириш эшиги олдида тўхтатилган 1973-йилда Шўрчи туманида туғилган фуқаро Р.Ш.нинг ёнидан опий гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди. Олиб борилган сўров тадбирлари натижасида маълум бўлишича, мазкур фуқаро ушбу гиёҳвандлик моддасини ўзининг истеъмоли учун Денов туманидаги ўзининг яқин алоқаларидан сотиб олганлигини таъкидлаб ўтди. Ушбу шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан айбли деб топилиб, 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Related Articles

Back to top button