Hodisalar

Расмий баёнот

Денов тумани, “Лочин” маҳалласида яшовчи Р.Ибрагимованинг уй олиши учун фирибгарлик йўли билан пулини олган шахсларга чора кўрилишини сўраб, ижтимоий тармоқлар орқали йўллаган видео мурожаати юзасидан

Аниқланишича, фуқаро Р.Ибрагимованинг таниши Ф.А. жорий йилнинг 22 март куни Денов тумани “Буюк келажак” маҳалласида жойлашган ўзига тегишли 2 хонали уйни 11 300 АҚШ долларига сотишини айтиб, фирибгарлик йўли билан Р.Ибрагимовадан 3 300 АҚШ доллари миқдорида пулни олиб, ўзлаштириб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Р.Ибрагимованинг мурожаатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олиниб, ўтказилган терговга қадар текшириш натижасига кўра, 31.08.2022 йилда Денов тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ф.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Related Articles

Back to top button