Касбим-фахрим

Томонлар муроса йўлини танлашди

Мажбурий ижро бюроси томонидан «Ishonch» газетасининг 2022 йил 14 май кунидаги 57-сонида чоп этилган «Сардор Парвин» болалар оромгоҳи директори Х.Зокировнинг суд қарори ижроси таъминланмаётганлиги ҳақидаги хабари ўрганиб чиқилди.

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судининг 26.11.2019 йилдаги, қарздор Х.Мелибобоев томонидан Сариосиё тумани, Галабута МФЙ ҳудудидаги «Сардор Парвин» болалар оромгоҳига тегишли 3200 м2 ер майдонида ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой ва хўжалик биноларини қарздор ҳисобидан буздириш ва қарздорни низоли ер майдонидан мол-мулки билан мажбурий тарзда чиқариш  тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича Бюронинг Сариосиё туман бўлимида ижро иши юритилган.

Қарздор ижро варақа ва ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисидаги қарор билан таништирилиб, огоҳлантириш хатлари берилган бўлсада қарздор ижро ҳужжати ижросини ихтиёрий муддатда таъминламаган.

Шундан сўнг, Бюронинг туман бўлими томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари тайнланиб қарздор ижро ҳаракатларига тўсқинлик қилганлиги сабабли бир неча бор кейинга қолдирилган.

Ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 7 июнь суд қарорида кўрсатилган манзилга борилиб, ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой ва хўжалик биноларининг бир қисми давлат ижрочилари томонидан мажбурий тартибда буздирилган ҳамда бу ҳақда белгиланган тартибда далолатнома расмийлаштирилган.

Мазкур ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 14 июнь суд қарорида кўрсатилган манзилга борилганда, ундирувчи «Сардор Парвин» болалар оромгоҳи директори Х.Зокировнинг қарздор Х.Мелибобоев билан мазкур низоли жой масаласида ўзаро келишиб олганлиги ҳақидаги тилхатига асосан ижро ҳужжати иш юритишдан тамомланди.

  Қобилжон Турсунов, Мажбурий ижро бюросининг Сурхондарё вилоят бошқармаси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўйича катта инспектори катта инспектори

Related Articles

Back to top button