Kasbim-faxrim

Одил Ёқубов Камбағалликни қисқартириш бош бошқармасига раҳбар бўлди

Одил Ёқубов Сурхондарё вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Бунга қадар у Термиз тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Маълумот учун, Одил Ёқубов 1983 йил Олтинсой туманида туғилган. 2005 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – солиқлар ва солиққа тортиш.

У меҳнат фаолияти давомида солиқ органларида турли лавозимларда, жумладан, Жарқўрғон ва Денов туманлари солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимларида меҳнат қилган.
Бундан ташқари, Одил Ёқубов Термиз тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимида ҳам ишлаган.

Related Articles

Back to top button