Kasbim-faxrim

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқлар орқали “Мен Мирзаев Сафармурод Рахмонович. Сурхондарё вилояти Шурчи тумани Оккамар махалласида яшайман. Денов тадбиркорлик ва педагогика институтинг 3- боскич талабасиман. Шартнома асосида ўқийман Шартнома пулини отамнинг нафақаларидан тўлардим. Отам оламдан ўтдилар ва мен шартнома пулини тўлашга қийналиб қолдим” мазмунида қолдирилган хабар юзасидан қуйдагиларни маълум қиламиз.

Ушбу хабар тегишли ташкилот ходимлари томонидан ўрганилганда Шўрчи туманининг “Оқкамар” маҳалласида туғилган, ҳозирги кунда шу маҳалланинг дарбанд кўчаси 11 уйда яшайдиган фуқаро Сафармурод Мирзаев 1990-йил 24-августда туғилганлиги, ҳозирги кунда С.Мирзаевнинг яшаш шароити яхшилиги томорқа манбаи катта эканлиги ва деҳқончилик қилишга шароитлари борлиги, уйида янги “Cobalt” автомашинаси борлиги ва ўзи ҳозирги кунда тумандаги 26-сонли умумтаълим мактабда рус тили фанидан 12 соат дарс ўтаётганлиги аниқланди.
Мирзаев Сафармурод Рахмонович ҳақиқатдан ҳам Денов педагогика ва тадбиркорлик институтининг “Ижтимоий-иқтисодий” факультетининг рус тили йўналиши бўйича тўлов шартнома (контракт) асосида 3-босқичида таҳсил олади.

Фуқаро Мирзаев Сафармурод Рахмонович ҳозирги кунда 30-ёшдан ошганлиги (1990.08.24 т.) учун “Ёшлар дафтари”га киритишни имкони йўқлиги ва оилавий аҳволи яхшилиги аниқланди.
Фуқаро Мирзаев Сафармурод Рахмоновичга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги «Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 250-сонли қарорига биноан “Ёшлар дафтари”ни юритиш орқали ёшларнинг муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, “Темир дафтар”га киритилган оилалар фарзандларининг мамлакатимиздаги профессионал ва олий таълим муассасаларида таълим олиш бўйича тўлов-контракт суммасининг бир қисмини тўлаб бериш тартиби тушунтирилди.

Шўрчи тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Related Articles

Back to top button