Касбим-фахрим

Алимент тўлашдан бўйин товлаган оталар 15 суткага қамалди

Мажбурий ижро бюроси Термиз туман бўлими томонидан алимент пулларини ўз вақтида тўламаган 3 нафар оталарга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомалар расмийлаштирилиб, қонуний кўриб чиқишлик учун жиноят ишлари бўйича туман судига юборилди ва очиқ мажлисида кўриб чиқилди.

Маълум бўлишича, Бахтиёр Ғаниев 2018 йил 22 февралдаги фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судининг буйруғига асосан алимент тўлашлиги белгилаб қўйилган бўлсада бироқ, мажбуриятини унитган ота бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун жами 17 миллион 934 минг сўм алимент қарздорликларини тўлашдан бўйин товлаб келганлиги маълум бўлди.

Ҳудди шунингдек, туманда яшовчи Абдулла Асадов ҳам судда содир этган ҳуқуқбузарлигига иқрорлик билдириб, 2 нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент тўлашлиги белгиланган бўлса-да, шу кунга қадар 17 миллион     261 минг сўм алимент қарздорликларини тўламаганлигини тан олди.

Афсуски, алимент қарздорликларини тўлашдан бош торган оталарга нисбатан жиноят ишлари бўйича туман судининг қарори билан
алимент тўлашдан бўйин товлаган оталарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан
15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

Ушбу белгиланган маъмурий қамоқ жазодан ўзларига тегишли хулоса чиқармай икки ой ва ундан ортиқ муддат давомида фарзандлари олдидаги алимент қарздорликларини тўлашдан бош тортиши бу уларнинг жиноий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлишлиги тушунтирилди.

 

Нурали Махмудов,

Мажбурий ижро бюроси

Термиз туман бўлими давлат ижрочси

Related Articles

Back to top button