Касбим-фахрим

Қонунлар ижроси устидан назоратнинг мазмуни, предмети ва вазифалари

Мамлакатимизни демократик янгилашнинг бугунги босқичдаги енг муҳим ё`налишларидан бири, бу-қонун устуворлиги ва қонунийликни мустаҳкамлаш, шахс ҳуқуқи ва манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган суд-ҳуқуқ тизимини изчил демократлаштириш ва либераллаштиришдан иборатдир.

Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ҳамда вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг ҳарбий қисмлари, ҳарбий тузилмалари, ҳокимлар ва бошқа мансабдор шахслар томонидан қонунларнинг ижро этилиши, шунингдек улар томонидан қабул қилинаётган ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига мувофиқлигини назорат қилиш прокуратура органларининг фаолиятидаги асосий ё`налишлардан бири бўлиб ҳисобланади. Ушбу соҳа назария ва амалиётда «умумий назорат» деган номга эга бўлган.

“…прокуратура фаолиятини ислоҳ қилиш, уни собиқ тузум даврида дўлганидек партиявий элита қўлидаги жазолаш қуроли эмас, балки қонунларнинг қатъий ижро этилишини, мамлакатимизда демократик ислоҳотларнинг изчил ривожланишини, инсон ҳуқуқ ва еркинликлрини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлайдиган органга айлантириш бўйича салмоқли ишлар қилинди”.

Ушбу прокурорлик назорати соҳасида Бош прокурор ва унга бўйсунувчи прокурорлар томонидан амалга ошириладиган қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратнинг моҳияти ва мақсадлари нисбатан яққол ифодаланади.

Прокуратура органлари давлат бошқаруви соҳасида қонунлар ижроси устидан назоратини амалга ошира бориб, жамият ва давлат олдида турган фуқаролар эҳтиёжларини қондириш, уларнинг моддий таъминотини яхшилаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш каби вазифаларнинг бажарилишига шароит яратадилар. Бошқача қилиб айтганда прокурор умумий назорат соҳасида ўз ваколатларини амалга ошира бориб бошқа орган ва ташкилотлар билан биргаликда сиёсий, давлат, иқтисодий, ижтимоий, миллий ва маданий қурилиш масалаларини ҳал қиладилар.

Умумий маънода прокурорларнинг умумий назорат бўйича фаолиятининг предмети Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилаётган қонунларнинг аниқ ва бир хилда ижро этилиши устидан назоратдир. Умумий назорат бўйича прокурорлик назоратининг предмет ва доираси 2001 йил 29 августдаги Ўзбекистон Республикаси «Прокуратура тўғрисида»ги қонуни билан белгиланган. 2004 йил 12 март куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.03.2004 йилдаги “қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни амалга оширишга қаратилган қонунлар ижросини таъминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 3406-сонли Фармони билан прокуратура органларининг янги тузилмаси тасдиқланганлиги ҳамда айрим таркибий тармоқлар фаолияти ва номланишидаги ўзгаришлар муносабати билан Ўзбекистон Республикаси прокуратураси органларининг айрим таркибий тузилмаларини тугатиш ва қайта ташкил етиш тўғрисида буйруғи қабул қилинган. Ушбу буйруқ талабига кўра, “Умумий назорат бошқармаси” тугатилсин ва “Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш бошқармаси” ташкил қилиниб, унинг таркибида “қишлоқ хўжалиги соҳасида қонунийликни таъминлаш ва хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими” тузилган.

Назорат предмети борасида бир муҳим ўзгаришни кўрсатиб ўтиш керак 1992 йил 9 декабрдаги «Прокуратура тўғрисида»ги қонундан фарқли равишда 2001 йил 29 августдаги қонунда «фуқароларнинг қонунларга риоя этишлари» устидан назорат кўзда тутилмаган. яъни, прокуратура органларини фуқароларнинг таъқиб-тазйиқ остига олувчи орган сифатида эмас, балки уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилувчи орган сифатида жамиятда ролини ошириш асосий мақсад қилиб қўйилган.

Қонунлар ижроси устидан назоратни амалга оширувчи прокурорнинг ваколатлари. Қонунлар ижросини текшириш.

Ушбу мавзуни ёритиш учун қонунлар ижроси юзасидан текширишлар ўтказиш тартиби,     текшириш натижалариии расмийлаштириш ва прокурор назорати ҳужжатларини тайёрлаш масалаларига ҳам ойдинлик киритилиб кетилиши зарур деб ҳисоблаймиз. Прокуратура органлари томонидан қонунлар ижросини текшириш қонунларнинг бузилаётганлиги тўғрисидаги аризалар ва бошқа маълумотлар асосида, шунингдек, қонунийлик аҳволи прокурор томонидан чоралар кўрилишини талаб қиладиган ҳолатда эканлигидан келиб чиққан ҳолда қонунда белгиланган тартибда ўтказилади. Шунингдек, қонунлар ижроси юзасидан текширишлар ўтказишга иш режалари, Ҳайъат мажлиси, мувофиқлаштирувчи ва идоралараро кенгашлар қарорлари, Бош прокуратура раҳбарияти томонидан ижроси талаб қилинган ҳужжатлар ва қонунда назарда тутилган бошқа ҳолатлар асос бўлади.

Қонунлар ижроси юзасидан текширишлар, асосан, тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўтказилади. Текширишнинг йўналишидан қатъий назар, 6у объектда қабул қилинаётган ҳуқуқий ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига мувофиқлиги, шунингдек, фуқаролар ва юридик шахслар мурожаатларининг ҳал қилиниши ҳамда ҳуқуқий хизмат ишининг самарадорлигини ўрганишга комплекс ёндошиш талаб қилинади.

Умумий назорат соҳасида прокурорнинг ваколатлари “Прокуратура тўғрисида”ги қонунининг 22-моддасида ўз аксини топган.

Бироқ, айтиш жоизки, «Прокуратура тўғрисида»ги қонунда прокурорнинг ваколатлари рўйхати фақат унинг қонун бузилишига йўл қўйилганлиги ҳақидаги келиб тушган маълумотлар ва прокурорда қонун бузилиши ҳолллари тўғрисида бўлган маълумотлар асосида амалга ошириладиган умумий назорат тартибидаги текширишларни ўтказиши бўйича фаолиятига нисбатан ишлаб чиқилган. Прокурор бу борада ҳам текшириш ўтказгунга қадар, ҳам ундан кейин фойдаланиладиган бир қатор бошқа ваколатларга ҳам эга. Ушбу ваколатлар ҳуқуқнинг бошқа манбалари, хусусан, жиноят-процессуал, фуқаролик-процессуал, меҳнат, жиноят-ижроия, маъмурий-ҳуқуқий, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруқлари ва кўрсатмаларига асосланган.

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари буйича судлов ҳайъати судя катта ёрдамчиси М.Юлдашева

Related Articles

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Back to top button