Kasbim-faxrim

БИР ЙИЛДА 820 МИНГ 361 НАФАР ЖИСМОНИЙ ВА ЮРИДИК ШАХСЛАРГА 137 ТУРДАГИ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИЛГАН

Бугун Термиз шаҳридаги матбуот уйида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси фаолиятининг 2019 йил якунлари ҳамда давлат хизматлари кўрсатишга оид янгиликларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бошқарма ходимлари ва ОАВ вакиллари ҳамда блогерлар иштирок этган тадбирда ўтган йилда амалга оширилган ишлар хусусида маълумот берилди.

Матбуот анжуманида қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармасининг туман шаҳар Давлат хизматлари марказлари томонидан 2019 йилда жами 17 минг 137 нафар тадбиркорлик субъектлари давлат рўйхатидан ўтказилди. Шундан, 5 минг 703 нафари юридик, 11 минг 084 нафари жисмоний шахслардир
Шунингдек, марказлар томонидан 2019 йил давомида жами 820 минг 361 нафар жисмоний ва юридик шахсларга 137 турдаги давлат хизматлари кўрсатилиши таъминланган.


Фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида, 2019 йил давомида 7 та, яъни Термиз шаҳар, Узун, Қизириқ, Музработ, Олтинсой, Шеробод ва Бойсун туман Давлат хизматлари марказларининг янги бинолари қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилди.
Шу билан бир қаторда, ўтган йил давомида 4 та яъни, Бойсун туман Давлат хизматлари марказининг “Мачай”, Узун туман Давлат хизматлари марказининг “Боботоғ”, Денов туман Давлат хизматлари марказининг “Сина” ҳамда Сариосиё туман Давлат хизматлари марказининг “Сангардак” шоҳобчалари фаолияти йўлга қўйилди ва ушбу давр мобайнида шоҳобчалар томонидан жами 1364 нафар жисмоний ва юридик шахсларга давлат хизматлари кўрсатилиши таъминланди.
Шунингдек, бошқарма ва марказлар томонидан йил давомида доимий равишда тарғибот тадбирлари ўтказилиб келинди.

Шунингдек, бошқарма томонидан 2019 йил давомида ўтказилган ўрганиш ва мониторинглар натижасида дават хизматларини кўрсатувчи турли идора ҳамда ташкилотлар фаолиятида хизмат кўрсатиш жараёнида жами 9 минг 799 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Бошқарма томонидан ушбу қонунбузилш ҳолатларини олдини олиш мақсадида турли идора ва ташкилотларнинг 205 нафар ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 2155-м моддасига асосан Маъмурий жавобгарликка тортиш тўғрисида қарорлар қабул қилинди. Шу билан бир қаторда, аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича давлат хизматларини кўрсатувчи идора ва ташкилотларга 75 та тақдимнома ҳамда 70 та огоҳномалар киритилди. Киритилган тақдимномалар натижасида турли идора ва ташкилотларнинг 51 нафар ходимларига нисбатан интизомий жазо чоралари қўлланилиши таъминланди. Давлат хизматлари агентлиги фаолияти ташкил этилган дастлабки вақтда давлат хизматлари маркази томонидан 33 турдаги давлат хизматлари кўрсатила бошланган бўлса, бир йил ичида хизмат турлари 100 тага етди. Бугунги кунга келиб, Давлат хизматлари марказлари орқали “ягона дарча” тамойили асосида 130 турдан зиёд хизматлар тақдим этилмоқда. Жорий йилда ҳам агентлик тизимида бўлгани каби, бошқарма ва унинг жойларидаги Давлат хизматлари марказлари томонидан аҳолига давлат хизматлари кўрсатишни янада ривожлантириш ҳамда фуқароларга кенгроқ қулайликлар яратиш йўлидаги ишлар изчиллик билан давом эттирилади. Шу мақсадида 2020 йилда қолган барча Қумқўрғон, Ангор, Термиз, Денов, Жарқўрғон, Сариосиё ва Шўрчи туман Давлат хизматлари марказларининг янги биноларини қуриб битказиш ҳамда фойдаланишга топшириш, Термиз туман Давлат хизматлари марказининг “Гулбаҳор”, Бойсун туман Давлат хизматлари марказининг “Қўрғонча”, Олтинсой туман Давлат хизматлари марказининг “Вахшивор”, Шеробод туман Давлат хизматлари марказининг “Пошхурт”, Жарқўрғон туман Давлат хизматлари марказининг “Сурхон” шаҳобчаларининг фаолиятини йўлга қўйиш, қонунбузилиш ҳолатларини камайтириш ҳамда давлат хизматларини олувчиларни янада кўпайтириш 2020 йилда бажарилиши лозим бўлган устувор вазифа сифатида белгилаб олинган. Ўзбекистон Республикаси Президентимиз раҳбарлигида жорий йил 9 январь куни давлат хизматлари кўрсатиш самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, давлат хизматлари кўрсатишни янада осон ва қулайлигини таминлаш йўлидаги ислоҳотлар давом эттирилади-дейилди матбуот анжуманида.
Тадбир давомида оммавий ахборот воситалари вакиллари қизиқтирган саволларига батавфсил жавоблар берилди.

М.Тўраев

 Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Сурхондарё вилоят бошқармаси

Related Articles

Back to top button