Kasbim-faxrim

Алимент қарздорнинг ойлик иш ҳақига қаратилган

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан жорий йилнинг 28 октябрь куни ижтимоий тармоқлар орқали Бандихон тумани,“Гулбоғ” маҳалласида яшовчи фуқаро Холида Хўжамқулованинг алимент пулини ундириб беришларини сўраб қилган мурожаати ўрганилди.

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Қумқўргон туманлараро судининг 27.10.2020 йилдаги қарздор Мўминов Улуғбекдан ундирувчи Хўжамқулова Холида фойдасига вояга этмаган уч нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига29.10.2020 йилда келиб тушган.

Мазкур ижро иши юзасидан қарздорнинг мулкий ҳолатини аниқлаш мақсадида ваколатли органларга сўровномалар юборилган бўлиб, олинган жавоб хатларига кўра унга тегишли ундирув қаратилиши мумкин бўлган мол-мулклари мавжуд эмаслиги аниқланган ҳамда қарздорнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган.

Ижро ҳаракатлари давомида қарздор У.Мўминов тумандаги «Жайхун Карвони» фермер хўжалигида 2020 йил июль ойидан бошлаб ишчи вазифасида ишлашлиги аниқланиб, Ўзбекистон Республикаси «Суд хужжатлари ва бошқа органлар хужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 64-моддасига асосан иш ҳақисига талабнома юборилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздорнинг иш ҳақи ҳисобидан 24.01.2020 йилда 779.000 сўм, 15.12.2020 йилда 200.000 сўм, 08.01.2021 йилда 400.000 сўм, 17.02.2021 йилда 200.000 сўм, 05.03.2021 йилда 300.000 сўм алимент пуллари ундирилиб ундирувчи Х.Хўжамқулованинг яшаш манзилига туман почта бўлими орқали юборилган.

Бандан ташқари ФИБ Қумқўрғон туманлараро судининг
03.03.2021 йилдаги ижро варақасига асосан қарздордан ундирилаётган алимент миқдори 3/10 қисмга камайтирилган.

Бюронинг туман бўлими томонидан қарздорнинг ойлик иш ҳақига қаратилган талабнома ижроси ўрганилган қарздор У.Мўминовнинг ойлик иш ҳақидан алимент пули жорий йилнинг апрель ойидан сентябрь ойига қадар ушлаб қолинмаганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан «Жайхун Карвони» фермер хўжалиги раҳбари ва ҳисобчисидан тушунтириш олиниб, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортиш чоралари кўрилмоқда.

Ижро иши юзасидан ҳозирда У.Мўминовдан алимент қарздолрликларини ундириш чоралари кўрилмоқда.

Мажбурий ижро бюроси

Сурхондарё вилоят бошқармаси

Related Articles

Back to top button