Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ишончли ғалаба қозонди

2021 йил 25 октябрь куни Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг дастлабки натижаларини эълон қилди.

Шу муносабат билан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси “Humo Arena” мажмуасида тадбир ўтказди. Унда партия фаоллари ва партияга хайрихоҳ инсонлар қатнашди.

Мониторларда Марказий сайлов комиссиясининг сайловнинг дастлабки натижаларига бағишланган матбуот анжумани онлайн тарзда намойиш этилди. Дастлабки натижаларга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Шавкат Миромонович Мирзиёев сайловда қатнашганлар умумий сонининг 80,1 фоиз овози билан ғалаба қозонгани эълон қилинди. Тадбирга йиғилганлар бу хабарни хурсандчилик ва олқишлар билан кутиб олди.

Related Articles

Back to top button