Hodisalar

Япониянинг шимолий-шарқида 6,9 балли зилзила бўлди

Шанба куни Япониянинг шимоли-шарқида содир бўлган зилзила кучи дастлаб кўрсатилганидек 7,2 эмас, 6,9 ни ташкил этди. Бундай  маълумотлар Япония Миллий метеорология бошқармаси томонидан тақдим этилган.

Сейсмологлар келгуси ҳафта давомида ўша ҳудудда ер силкиниши хавфи борлигидан огоҳлантирмоқдалар.

Зилзила эпицентри Мияги префектураси яқинида жойлашган бўлиб,  60 км чуқурликда океан тубида  жойлашган.  Kyodo агентлиги маълумотларига кўра, зилзила ушбу минтақада жойлашган атом иншоотларида, шу жумладан «Фукусима-1» атом электр станциясида фавқулодда вазиятларни келтириб чиқармаган. «Синкансен» тезюрар поездлари ҳам вақтинча тўхтатилди.

Шу билан бирга, битта зилзила қурбони бўлганлиги ҳақида хабар берилган, ҳозирда вайронагарчилик қайд этилмаган.
Кучли силкинишлар мамлакатнинг бир қатор шимолий-шарқий ва шарқий префектураларида, жумладан Фукусима, Ибараки, Ивате, Сайтама, Токиода ҳам сезилган.

Related Articles

Back to top button