Kasbim-faxrim

ТЎЛОВ ИНТИЗОМИ: ЧОРА ВА ТАРТИБЛАР

“Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиалининг Моддий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва коррупцияга қарши сиёсатни амалга ошириш ҳамда Филиалнинг бошқа тегишли бўлимлари масъул ходимлари томонидан жойларда доимий назорат-текширувлари ўтказилиб, истеъмол қилинган табиий газ учун мавжуд дебитор ва кредитор қарздорликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. 

Таҳлилларга кўра, аксарият қарздор истеъмолчилар тўлов интизоми ва маданиятига тўлиқ риоя этмасликлари натижасида салмоқли миқдордаги қарздорликлар юзага келмоқда.

Бу каби ҳолатлар ҳақида, “Жисмоний шахсларга табиий газни етказиб беришни назорат қилиш” бўлими ходимлари ҳам фикрларини билдириб ўтишди.

“ Аксарият истеъмолчилар ҳануз, энергия ресурслари жумладан истеъмол қилинган табиий газ учун ўз вақтида тўловларни амалга ошириш зурурлиги ва бу борадаги давлатимизнинг бир неча қонун ҳужжат ҳамда тартибларининг мазмун-моҳиятини тўлиқ англаганларича йўқ. Шу мақсадда, ҳар бир аҳоли истеъмолчиларининг хондонларига кириб борар эканмиз, аввало қарздорликни олдини олиш бўйича тарғибот тадбирлари доирасида тушунтириш ишларини олиб борамиз. Қолаверса, қарздорликни камайтириш мақсадида, маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва маҳалла фаоллари билан ҳамкорликда ўтказилаётган учрашувларда қарздорликни камайтириш, ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, тўлов интизомига риоя қилиш бўйича зарур маълумотлар берилмоқда. Шунингдек, ўтказилган суҳбатлар давомида қарздорлиги мавжуд истеъмолчиларни тармоқдан узмаслик, норозичилик кайфиятларига йўл қўймаслик мақсадида, ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғини раислари, вакиллари, фаоллари ўзларига бириктирган ҳудудлардаги истеъмолчиларни табиий газдан қарздорлиги мавжуд бўлган тақдирда уни бартараф этиш, тўловларни ўз вақтида амалга оширмаган тақдирда тармоқдан узилиши, бунда қайта улаш учун жисмоний шахслардан энг кам ойлик иш хаққининг икки баробари миқдорида тўлов амалга ошириши тўғрисида огоҳлантиришлар берилиши йўлга қўйилди». 

Яратилаётган қулайлик ва имкониятларга қарамай, жорий йилда ҳам вилоятимизнинг Шеробод тумани, Термиз туман, Денов туман ва Термиз шаҳарида навбатдаги ўрганиш ишлари олиб борилганда баъзи истеъмолчилар ва тадбиркорлар томонидан табиий газ таъминоти корхоналаридан катта миқдорда дебитор қарздорлиги мавжудлиги аниқланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди. Хонадон эгалари туман газ таъминоти ходимлари томонидан берилган такрор ва такрор огоҳлантиришларига қарамай, қарздорликни сўндиришга ҳаракат қилмаганликлари натижасида хонадонлар газ тармоғидан узилди.

Бугунги кунда табиий газ учун тўловларни амалга оширишда жойлардаги тўловларни қабул қилиш пунктларидан ташқари, “Click”, “Payme”, “Upay”, “Oson” ва “Paynet” каби оммавий электрон тўлов иловалари орқали уйларидан туриб ишлатилган табиий газ учун ҳисоб-китобларни амалга ошириш имконияти ҳам яратилган.

Ҳурматли истеъмолчилар! Фойдаланилган табиий газ учун ҳисоб-китобни ўз вақтида амалга оширинг. Зеро, вақтида қилинган тўлов кейинги ой учун табиий газни ўз вақтида хонадонингизга етказиб берилишини таъминлайди.

“Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиали матбуот хизмати

Related Articles

Back to top button