Маданият

Одам савдоси-аср муаммоси

Конституциямизнинг 13-моддасида Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланган экан, уни паймол қилишга ҳеч кимни ҳаққи йўқ ва йўл қўйилмайди.

Афсуски, баъзи кимсаларнинг харом хариш йўллар билан қиладиган тирикчилиги натижаси ўлароқ Одам савдоси каби жирканч иллат бизнинг ўлкамизни ҳам четлаб ўтмади.

дунё бўйлаб шунча кенг қамровли фаолият, тегишли тарғибот-ташвиқот олиб борилишига қарамай, ҳар йили миллионлаб инсонлар «замонавий қуллик», яъни одам савдоси қурбонига айланмоқда. Улар орасида аёллар, кексалар, ҳатто ёш болалар ҳам борлиги ачинарли. Ушбу жиноятнинг ривожланишига туртки бўлаётган асосий омиллардан одамларнинг чет элга бориш ва ишга жойлашиш ҳақида етарли маълумотга эга эмаслиги ва мамлакатлардаги ишсизлик ва аҳоли турмуш даражасининг пастлигидир. Ачинарлиси, ўзга давлат, бегона бир муҳитга тушиб қолганлар мўмай даромад илинжида оғир жисмоний меҳнатга ёлланмоқда, аёллар эса тубан ва фаҳш ишларга мажбур этилмоқда.

БМТ маълумотига кўра, дунёда ҳар йили тахминан 2 миллион 700 минг киши одам савдосининг қурбонига айланмоқда. Халқаро экспертларнинг баҳолашича, ушбу жиноятчилик натижасида олинаётган йиллик даромад миқдори 7 миллиард АҚШ долларидан ошиб кетган. Ташвишланарлиси, одам савдоси жиноятидан жабрланганларнинг 80 фоизи аёл ва болалардир. Ҳар йили дунё бўйича 600–800 минг нафар аёл ва болалар алдов йўли билан хорижий мамлакатларга олиб кетилиб, сотиб юборилмоқда.

Мамлакатимизда одам савдосига қарши курашнинг ҳуқуқий асосини яратиш ва самарадорликни ошириш мақсадида “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди. Унга кўра одам савдосига қарши курашувчи давлат органлари ва уларнинг ваколатлари аниқ қилиб белгилаб қўйилди.

Қонунга кўра одам савдосига қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатининг қуйидаги:

одам савдосига қарши курашишга, шу жумладан одам савдосига имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

Одам савдосининг олдини олишга қаратилган ҳуқуқий, сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, тиббий, профилактика чора-тадбирларини, ахборотга оид чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш;

одам савдосини ўз вақтида аниқлаш ва унга чек қўйиш, унинг оқибатларини бартараф этиш, шунингдек одам савдоси билан шуғулланувчи шахслар жавобгарлигининг муқаррарлиги принципини таъминлаш каби вазифалар белгиланди.

Таъкидлаш жоизки, ушбу турдаги жиноятларни батамом тугатишни имкони бўлмаяпти. Одам савдоси бугунги кунга келиб, глобал хавфлигича қолмоқда.

Ш.Қодиров,

Жиноят ишлари бўйича

Шўрчи туман судининг тергов судьяси

Related Articles

Back to top button