Hodisalar

Пора бериш учун ҳам жавобгарлик муқаррардир

(суд очерки)

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида фуқаро Х.Хга оид иш кўриб чиқилди.

Жиноят ишлари бўйича туман судининг ҳукмига кўра, Х.Х туман ИИБ ЖХХ пробация гуруҳи катта инспектори капитан ҚАга ўзини пробация рўйхатидан чиқариш эвазига 2.000.000 сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилиб, Қумқўрғон туман ҳудудида Қ.Ага 2.000.000 сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида берган вақтида воқеа жойида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Суд ҳукми билан Х.Хга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 211-моддаси 1-қисми билан ЖКнинг 61,60-моддаларига асосан узил-кесил ўташ учун 2 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида иш кўрилиб, шикоятда келтирилган важлар ўз тасдиғини топмаганлиги сабабли жиноят ишлари бўйича туман судининг ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди.

Хулоса шуки, Конституциямизнинг 60-моддасида, “Фуқаролар Конституция ва қонунларга риоя этишга, бошқа инсонларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдирлар” деб қатъий белгилаб қўйилганлигини унутмаслигимиз зарур.

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судьяси М.Маликов

Related Articles

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Back to top button