Hodisalar

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқлар орқали “Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани Хайробод маҳалласи Бобур кўчаси 6-уйдан мурожаат қиляпмиз. “Дом”лар орасида савдо дўкони қурилмоқда…” мазмунида қолдирилган хабар юзасидан қуйдагиларни маълум қиламиз.
Шўрчи тумани “Хайрабод” маҳалласи худудидаги кўп қаватли уйлар ёнидан қурилаётган савдо дўкони биноси тадбиркор З.Шоймуродов томонидан қурилаётган эди. Савдо дўконининг ер майдони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.05.2006 йилдаги 97-сонли қарорига асосан туман ҳокимининг 21.02.2019 йилдаги К-810-сонли қарорига кўра бузилган савдо дўкони учун 12.0х6.0 метр ўлчамда 72.0 кв.метр ер майдони ажратиб берилган.
Ажратиб берилган ер майдонига тадбиркор З.Шоймуродов томонидан тегишли ташкилотларининг ижобий хулосаси, вилоят қурилиш бош бошқармасидан 5.03.2019 йилда 230/2019-сонли МРТ (меъморий-режалаштириш-топшириғи ) фуқаро томонидан олинган бўлиб, ушбу МРТ асосида савдо дўкони лойиҳа-смета хужжатлари белгиланган тартибда “Таъмирлойиҳа” МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган ва лойиҳа таклифи вилоят қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги архитектура-шаҳарсозлик кенгашидан тасдиқдан ўтказилиб, 2019 йилнинг 15 мартдаги 9-сонли йиғилиш баённомаси олинган.
“Таъмирлойиҳа” МЧЖ томонидан ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларини “Қурилиш-Таҳлил-Сервис” МЧЖ томонидан 27.03.2019 йилда экспертизадан ўтказилган 136/03-19-сонли хулоса ва қурилиш монтаж ишларини бошлаш учун вилоят қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекциясининг 2019 йил 3 апрелдаги 109/О-сонли рухсатномаси олинган.
2020 йилнинг 26 июндаги фуқаролик ишлари бўйича Денов туманлараро судининг ҳал қилув қарорига асосан ушбу бинони буздириш тўғрисидаги даъво аризаси рад қилинган.

Шўрчи тумани ҳокимлиги
Матбуот хизмати

Related Articles

Back to top button