Hodisalar

Сурхондарёда алимент тўламаган 5 нафар отага нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Оила тинч ва тотув бўлиши, жамият тараққиёти ва фаровонлигининг муҳим омили ҳисобланади. Акс холда бўлсачи унда моддий ва маънавий зиён етади. Шу боис барча даврларда ҳам оилани асраб авайлаш, унинг мустаҳкамлигини таъминлаш долзарб масалалардан бири бўлиб келган. аммо Оила муқаддаслигига бефарқ бўлган айрим юртдошларимиз ҳам борки, натижада оила аталмиш қўрғон арзимаган сабаблар туфайли бузилиб кетмоқда. Бу эса алимент билан боғлиқ муаммоларнинг ортишига сабаб бўлаётганлиги ҳам бор гап. Албатда, бунда эр хотиннинг муносабатлари хам муҳим аҳамиятга эга. Бироқ, арзимаган сабаблар оилаларнинг бузилиб кетиши, ажримлар сони ортиб бораётганлиги ачинарли холат.

Вояга етмаган фарзандларнинг моддий таъминоти учун алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келаётган ота-оналарга нисбатан Мажбурий ижро бюроси томонидан қонуний таъсир чоралари қўлланилиб келинмоқда.

Куни кеча Бюронинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан Ангор, Шўрчи туманларида ва Термиз шаҳрида яшовчи алимент қарздорликларини тўлашдан бош тортган 5 нафар оталарга нисбатанжиноят иши қўзғатилди.

Ҳусусан, Фуқаролик ишлари бўйича Деновтуманлараро судининг 05.11.2012 йилдаги буйруғига асосанШўрчи туманида яшовчиқарздор Содиқ Раимовдан ундирувчи Авазов Гулчехранинг фойдасига вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган бўлсада, қарздор С.Раимовалимент пулларини тўламасдан буйин товлаб келган.

Фарзандининг моддий таъминоти учун тўланиши лозим бўлган 15 миллион
126 минг сўм алимент пулларини тўлашдан бош тортиб келганлиги учун Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси билан айбли деб топилиб, маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Афсуски, оталик мажбуриятини унитганС.Раимов жазони ўтаб чиқанлигидан ўзига тўғри хулоса чиқармасдан алимент пулларини тўлашдан қасддан бўйин товлаб келишда давом этганлиги учун Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 122-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қонуний хал этишлик учун жиноят ишлари бўйича туман судига тақдим этилди.

Алимент тўлашдан бўйин товлаб келаётган оталарга ҳуқуқий тушунчалар берилиб, қарздорлик бартараф этилмаган тақдирда Жиноят кодексининг 122 моддасига асосаникки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилди.

 

 

Мажбурий ижро бюроси

Сурхондарё вилоят бошқармаси

Related Articles

Back to top button