Hodisalar

“Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик” демократик партиясини рўйхатдан ўтказиш рад этилди

Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг хабар қилишича, Адлия вазирлигига 2023 йил 14 ва 17 июль кунлари “Ҳақиқат, тараққиёт ва бирдамлик” демократик партиясини давлат рўйхатидан ўтказиш ҳақидаги такрорий аризалар ва фуқароларнинг имзолари келиб тушган.

Тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш натижасига кўра, партияни қуйидаги асослар бўйича рўйхатга олишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

Вазирликка 2023 йил 14 июлда тақдим этилган аризага илова қилинган рўйхатда 9 828 та фуқаролар имзолари мавжуд бўлиб, ҳужжатларни ўрганиш жараёнида партияга бирлашиш истагини билдирган фуқаролар рўйхатига сиёсий партия таъсис конференцияси ўтказилгунгача вафот этган 10 нафар шахс, 13 нафар вояга етмаган шахс, маҳаллаларни асфальтлаш, коммуникация тизимларини янгилашга маблағ олиш мақсадида “Очиқ буджет” лойиҳасига овоз бериш учун деб хато имзо қўйган ва кейинчалик ушбу имзоларини қайтариб олган 1 157 нафар шахс, шахсга доир маълумотлар мавжуд эмаслиги сабабли шахси аниқланмаган 1 190 нафар шахс, имзолари қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилмаган электрон шаклда олинган 5 816 нафар шахс аниқланиб рўйхатга олишни рад этилган.

Related Articles

Back to top button