Hodisalar

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

2021 йилнинг 6 январь куни Сурхондарё вилояти, шаҳар ва туманлар ҳокимликларининг расмий сайтлари ҳакерлар ҳужумига учраганлиги ҳақида аввал маълум қилган эдик. “Clone Security” гуруҳи ушбу ҳужумни ўз зиммасига олган.

Ҳозирда сайтларни асл ҳолида ишлатиш чоралари кўрилаётган бир пайтда айрим интернет нашрларида вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги “Ахборот коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази” ДУКда ишлаб кетган ходимлардан бирининг ҳокимлик ишлар бошқарувчиси томонидан ўз иш кабинетида ўзаро келишмовчилик сабаб калтаклангани, вилоят ҳудудидан чиқиб кетиш шарти қўйилгани, шунингдек, ходим Президент Виртуал қабулхонасига қилган мурожаати учун расман ишдан олингани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги хабарларда келтирилаётган мазкур ҳолатларни рад этиб, Сизлардан аҳоли орасида турли миш-мишлар пайдо бўлишига, уларда салбий фикр ва ишончсизликни шакллантиришга олиб келадиган ушбу мазмундаги ёлғон маълумотларга ишонмасликни сўрайди.

Related Articles

Back to top button