Hodisalar

П А Д А Р К У Ш!…

Ортда қолган ҳавасли кунлар…

Эркин олийгоҳни битириб, духтир бўлиб ишлаганидан бери ҳам қанча сувлар оқиб ўтди. Қишлоғидагилар уни духтир ака деб муомала қилган пайтлари қанчалар қувонарди. Уйдагилари ҳам ўзаро кенгаш қилиб, уни маҳалладаги Холида деган қизга унаштирди.

Қишлоғидагилардан духтирни тўйи зўр ўтди дегувчилар ҳам бўлди. Келин тушган уй файзли  бўлади дейишади. Уларники ҳам кам бўлмади. Файзли бўлса бўлди, лекин ками бўлмади.

Ҳовли эрталабдан сув сепиб супурилди. Сариштали келин фариштали келин деганларидек, қайнота- қайнонани ҳам кўнглидан чиқди.

Кунлар, ойлар ўтди. Эркин ўғил фарзанди дунёга келган куни гўёки ўзи қайта туғилгандек бўлди. Дўстларига дастурхон ёзиб, зиёфат уюштирди. Анча кун уни шу қувончли кун тарк этмади.

Орадан анча йиллар ўтиб, ўғил, қизлари ҳам вояга етиб қолди. Бир пайт ўзи уйланганидек, энди навбат фарзандларига етди. Тўнғичини уйлантирди. Орадан йил ўтгач кичигини ҳам уйлантирди. Тўнғичи ўзи билан ўзи бўлиб, тинчиб бола- чақали бўлиб кетди. Шу кичиги нотинчроқ бўлиб, қулоқсиз бола бўлиб ўсдида.

                       Нотинч кунларни бошланиши

Олим ҳеч кимга қулоқ солмай қўйди. Ўз билганидан нарига ўтмади. На ота, на она унга ҳеч ким эди. Биринчи турмуши бузилди. Аниқроғи тутуриқсиз бола билан турмуши яхши бўлмагач, келин кетиб қолди.

Ундайларга хотин деган зот ҳам тезда топилавераркан. Қўшни тумандан турмуши ўхшамай юрган бир қиз тўғри келиб қолди. Ҳеч ким билан маслаҳатлашмай турмуш қуриб яшайверди. Орада фарзандли ҳам бўлишди. Эски касали ҳеч тузалмади. У оғирни устидан, энгилни остидан деганларидек энгил ҳаётини тарк этмади.

Иккинчи хотини ҳам бор-э деди-да, уни алиментга гирифтор қилиб жўнаб қолди. Орадан унча вақт ўтмай Жойилмалик  яна бир жувонга уйланиб олди.

У ишлаш  учун бошқа шаҳарга  кетиб, боласининг алиментини отаси тўлайдиган бўлди. Анча вақт у шаҳардан бир сўм ҳам юбормасдан, бир куни ўзи кириб келди.

Э аттанг, уни кечагина кўрувдим, бирга анча гаплашиб ўтирдик дегувчилар бўлди. Рост. У ўша куни шаҳарлаган, нафақа пулини олган. Бирга-бирга кассага кириб бориб нафақа пулимизни олган эдига. Ҳеч ҳам одамни ишонгиси келмайди-да. Орадан беш-олти соат ўтиб, уни ўлди дейишса-я? Ё тавба!

У ўша куни бозорлаб яхшигина бозорлик қилган-у уйига борган. Бозорликларни кўрган аёли ҳам қувониб, ош қилар эканмизда отаси деган. Ҳа, қилсанг бир ош қил, бугун пенсиямни олдим-у бозорлик қилдим, -деди Эркин духтир.

Деворга сачраган қон

Ичкаридан уй кийимини кийиб чиққан ота, ўғли Олимга кўзи тушади. Ўша пайт ўғли Олим Деновдан ширакайф бўлиб уйига кириб келди.

-Ўғлим ишингни ташлаб бекор қилдинг-да, шу алиментинг ҳам безор қилди,-деди.

-Ишингиз бўлмасин ўзим тўлайман,-деди ўғли.

Ота –бола ўртасида гап қочди. Боласини ўнгиридан тортган отага, ўғли бурилиб юзи аралаш мушт туширди. Қанча мушт, қанча тарсаки тушса тушди. Биқини аралаш тепкини ҳисобини билмади.

Жони оғриган отани фарёдини эшитган ташқаридагилар ичкарига кирганда Эркин духтир беҳуш ётарди. Деворга сачраган қонлар уни узилган жони эди. Эркин Турдиевни ўғли уриб ўлдирибди деган совуқ гап бир пастда “Конобод”га тарқалди.

Жазо

Ўртада жизғанак бўлган бечора онага қийин бўлди. Ёстиқдошидан бир умр жудо бўлган бўлса, ўғлидан тириклайин жудо бўлди. Қайси бармоғини тишласа ҳам оғриқни ўзи сезди. Она фарёдини эшитганларни юраги жизиллаб, кўзлари намланди. У бечора аёл жабрланувчида. Падаркуш Олим Эркинов ўз падарини қотили сифатида қамалиб кетди.

Кунлар, ойлар, йиллар ўтар. У жазони ўтаб келар. Қайси бети билан одамлар юзига қарайди экан?!…

Мақоладаги исмлар тўқима образлар

 

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича

судлов ҳайъати судьяси

С.Сувонқулов

 

 

 

Related Articles

Check Also
Close
Back to top button