Касбим-фахрим

Судлар ва солиқ органлари ўртасида ўтказилаётган семинарлар солиқ қонунчилигини тўғри қўлланилишига хизмат қилади

Сурхондарё вилоят маъмурий суди ва Термиз туманлараро маъмурий суди томонидан жорий йилнинг 1 май куни Ангор туман Давлат солиқ инспекциясида масъул ходимлар, тадбиркорлар ва адвокатлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2023 йил 20 февралдаги “Судлар  томонидан солиқ қонунчилигини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги 4-сонли Қарори мазмун-моҳияти юзасидан семинар ўтказилди.

Семинарда судьялар ушбу Пленум қарорини қабул қилиш зарурати, ундаги умумий масалалар, процессуал қонунчиликни қўллаш, солиқ низоларини судларда кўришнинг ўзига хос хусусиятлари, маъмурий, фуқаролик ва иқтисодий судларда кўриладиган солиққа оид низолар бўйича эътибор қаратилиши лозим бўлган масалалар юзасидан семинар машғулоти иштирокчиларига батафсил тушунтиришлар беришди.

Шунингдек, солиқ органлари томонидан камерал, сайёр ҳамда солиқ аудити текширувларини ўтказиш жараёнида қонун талабларига риоя этилиши келгусида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилишининг олдини олишда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

Семинар жараёнида судьялар тадбиркорлар ва солиқ органи ходимларининг мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил жавоб беришди.

А.Абдулакимов                                     Термиз туманлараро маъмурий

суди раиси

Related Articles

Back to top button