Hodisalar

Божхона тўловларини тўламаган жамиятдан 5 миллиардга яқин сўм ундирилди

Сурхондарё вилоят Иқтисодий судининг жорий йил 13 июлдаги ижро варақасига асосан “Arian Tunnel Dam Co” ЁАЖдан вилоят божхона бошқармаси фойдасига 4 миллиард 762 миллион 657 минг 861 сўм божхона тўловларини ундириш белгиланган эди.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан Мажбурий ижро бюроси Денов туман бўлими томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, қарздор жамиятга қонун талаблари тушунтирилиб, қарздорликни қоплаш учун ихтиёрий муддат берилди.

Ихтиёрий муддатда қарздорлик қопланмагандан сўнг бўлим томонидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, ижро ҳужжати юзасидан “Arian Tunnel Dam Co” ЁАЖга хизмат кўрсатувчи банкнинг барча ҳисоб рақамларига Ўзбекистон Республикасининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонунининг тегишли моддалари асосида банд солиниб, инкассо топшириқномаси юборилди.

Шундан сўнг, ҳисоб рақамларига банд солинган жамиятдан ижро ҳужжатига асосан қарздорлик тўлиқ ундириб олинди.

Мажбурий ижро бюроси туман бўлими томонидан қарздор ташкилотга нисбатан қўлланилган барча чеклов чоралари бекор қилиниб, ижро ҳужжати тамомланди.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси.

Related Articles

Back to top button