O`zbekiston

ОЛИС ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРГА ЎЗ ВАҚТИДА СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗ БАЛЛОНЛАРИ ЕТКАЗИЛМОҚДА

Ҳадемай, бугунги жазирама кунлар ортда қолиб, кузнинг салқин кунлари қиш қаҳратонига уланиб кетади. Бундай дамларда олис ҳудудларда яшайдиган юртдошларимизни совуқ кунларда уйини иситиш, овқат пишириш ва чой қайнатиш учун қулай шарт-шароит яратиш билан боғлиқ муаммолар ўйлантира бошлайди.

Бугунга келиб, юртимизнинг барча ҳудудлар ўз вақтида табиий ва суюлтирилган газ билан таъминланмоқда. Аҳолини суюлтирилган газ билан таъминлашда етарлича қийинчиликлар бор. Масалан, тоғ олди маҳаллаларга фақатгина махсус йўл танламас “Камаз” автотранспорти билан олиб борилмоқда.

Хусусан, “Бойсунтумангаз” бўлими хизмат қиладиган ҳудудда 19745 та суюлтирилган газ истеъмолчилари мавжуд бўлиб, шундан тоғ олди маҳаллаларда 1052 та хонадон истиқомат қилади. Аҳоли хонадонларига бир ойда 12635 кг суюлтирилган газ фонди ажратилган бўлиб, мунтазам 40-45 кунда етказиб бериш ишлари амалга оширилмоқда.

Аҳоли томонидан юзага келган нотўғри фикрнинг асосий сабабларидан бири чекка ҳудудларга газ етиб бормаслигида эди. Бугунги кунда мазкур муаммо бартараф этилган ва чекка ҳудудларга ўз вақтида суюлтирилган газ баллонлари етказиб берилмоқда. Соҳа ходимларига катта раҳмат.

— “Аввал аҳолидан маиший газ баллонлари йиғиб олиниб, бир-икки кун ичида тўлдириб олиб келиб берилар эди,” — дейди Бойсун туманда истиқомат қилувчи фуқаро Холмат Нематуллаев. — “Эндиликда газ идорасининг захира газ баллонлари тўлдирилган ҳолда олиб келиниб, аҳолининг тугаган газ баллонлари пешма-пеш алмаштириб берилмоқда. Бу билан аҳолига катта қулайлик яратилди, энди бир-икки кун газсиз ўтирмаймиз.

“Hududgaz Surxondaryo” газ таъминоти филиали матбуот хизмати

Related Articles

Back to top button