Bu qiziq

Aбитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига: мандат натижалари бугун эълон қилинади (жадвал)

Бу ҳақда ДТМ хабар берди.

«Мамнуният билан шуни маълум қиламизки, 2021/2022 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари 3 сентябрь куни эълон қилинади.

Натижалар қуйидаги жадвалга мувофиқ эълон қилинади:

15:00 дан – Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Навоий, Бухоро, Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятлари;

16:00 дан – Фарғона, Aндижон ва Наманган вилоятлари;

17:00 дан – Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри.

Давлат тест маркази барча абитуриентларга муваффақият тилайди!» дейилади маълумотда.

Related Articles

Back to top button