Madaniyat

Ўзбекистон аҳолиси ҳар куни 2 минг кишига кўпаймоқда

2023 йил 1 апрель ҳолатига республимизда аҳолиси сони 36 миллион 197 минг кишидан ошди.

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан умумий аҳоли сони 2,2 фоизга ошган.

2023 йил бошидан буён Ўзбекистон аҳолиси 172,8 минг кишига ёки жорий йилнинг ҳар ойида қарийб 57,6 минг кишига кўпайганлигини кўриш мумкин.

Ўзбекистонда умумий аҳолининг 18,4 миллиондан ортиғи шаҳарларда, яна 17,7 миллиони қишлоқларда истиқомат қилади.

Маълумот учун: 2023 йил бошига нисбатан Марказий Осиёда жами 76,2 млн аҳоли истиқомат қилса, унда Ўзбекистон аҳолиси энг кўп мамлакат ҳисобланади. Хусусан:

➖ Ўзбекистонда 36 млн;

➖ Қозоғистонда 19,3 млн;

➖ Тожикистонда 10 млн;

➖ Қирғизистонда 6,5 млн;

➖ Туркманистонда 6,2 млн аҳоли истиқомат қилади.

Related Articles

Back to top button