Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш жавобгарликка сабаб бўлади

Ўзбекистон Республикаси 101-моддасида “Умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш ёхуд электр, иссиқлик энергияси, табиий газни ҳисобга олиш асбобларига шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёки бундай ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — йигирма бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.” деб кўрсатилган.
Жиноят ишлари бўйича Сариосиё туман судининг 2025 йил 16 июль кунидаги қарорига кўра, Нормуродов Сардор Бўриевичга Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 101-моддаси 1-қисми билан МЖтКнинг
33-моддасини қўллаб, базавий ҳисоблаш миқдорининг
1 баравари, яъни 375.000 сўм жарима жазоси тайинланган.
Ҳуқуқбузар С.Нормуродовдан Сариосиё туман электр таъминоти корхонаси фойдасига 16.948.000 сўм моддий зарарни ундириш белгиланган.
Суднинг қарорига кўра, Сариосиё туман электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан 2025 йил 25 июнь куни С.Нормуродовнинг Сариосиё туман, Сангардак маҳалласида жойлашган яшаш уйи текширилганда, у томонидан электр ҳисоблагичдан ташқари уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келганлиги аниқланиб, С.Нормуродов томонидан 16.948.000 сўм зарар етказилгани аниқланган.
ҲуқуқбузарС.Нормуродовсуд қароридан норози бўлиб келтирган кассация шикоятида, ўзи ва турмуш ўртоғи хеч қаерда ишламаслиги, оиласи кам таъминланган оилалар рўйхатида турушлиги ва қарамоғида икки нафар фарзандлари борлигини инобатга олиб, суд қарорини бекор қилиб, жаримадан озод қилишни сўраган.
С.Нормуродовнинг айби иш материалидаги электр энергиясига ноқонуний уланганлик тўғрисидаги далолатнома ва унга илова қилинган фотосуратлар ва ишда тўпланган бошқа ёзма далиллар ҳамда ишни судда кўришда аниқланган ҳолатлар билан тўлиқ ва ҳар томонлама текширилиб, С.Нормуродовнинг келтирган важларини жавобгарликдан қутулиб қолиш мақсадида ўйлаб топилган важ деб баҳолаб, Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2025 йил
11 август кунидаги қарори билан биринчи босқич суди қарори ўзгаришсиз қолдирилиб, келтирилган кассация шикояти рад қилинди.
Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, юртимизда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳатлар натижасида қонун устуворлиги ҳамда жазо муқаррарлиги таъминланмоқда.
Вилоят судининг
судья катта ёрдамчиси
Б.Нормуродов




