Касбим-фахрим

“Долзарб 20 кунлик” тадбирлари давом этмоқда

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги  томонидан  жорий йил  31 октябрдан 19 ноябрга қадар “Долзарб 20 кунлик” тадбири  эълон қилинди. Ушбу тадбирларни уюшқоқлик билан ташкил этиш мақсадида Сурхондарё вилоятида ҳам бу борадаги  ишлар кўлами янада кенгайтирилди.

Сурхондарё  вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси  бошқармасининг тегишли  буйруғи билан вилоятда  2026 йилда ўсимликлар зарарли организмлари тарқалишининг олдини олиш мақсадида уларнинг қишловга кетишини баҳолаш ҳамда узоқ муддатли башоратнома тайёрлаш юзасидан кузги дала кузатувлар тадбирларини амалга ошириш мақсадида  “Долзарб 20 кунлик” тадбирлар режаси белгиланган. Тадбир ўтказиладиган ҳудуд сифатида  агрокластерлар, фермер, деҳқон хўжаликларининг экин майдонлари танланган. 2026 йилда зарарли организмларни аниқлаш ҳамда тарқалишининг олдини олиш мақсадида уларнинг қишловга кетишини баҳолаш, узоқ муддатли башоратномалар тайёрлаш юзасидан кузги дала кузатувлари бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланиб, бошқарма томонидан “Зарарли организмларнинг фаоллигини баҳолаш ва башорат қилишда кузги-баҳорги ҳамда фенологик дала кузатувларини ўтказиш бўйича замонавий услубий тавсиянома” ишлаб чиқилиб, жойларга етказиляпти.

Бугунги кунда туман бўлимлари бошлиқлари ҳудудлардаги қишлоқ хўжалиги бўлинмалари билан биргаликда 2026 йилда зарарли организмлар тарқалишини ўз вақтида олдини олиш, уларнинг қишловга кетишини баҳолаш ҳамда узоқ муддатли башоратнома тайёрлаш юзасидан кузги дала кузатувларини ўтказиш бўйича тегишли чора-тадбирлар режаларини ишлаб чиқиб, жойларда амалга оширилган ишлар юзасидан тизимли назорат олиб борилмоқда. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти ҳудудий филиали ҳамда туман бўлимлар билан биргаликда зарарли организмларнинг қишловга кетиши, дала кузатувлари методикаси ҳамда экинларни башоратномаси бўйича кўргазмали ўқув-амалий семинарлар ташкил этиш режасига асосан жойларда семинарлар ташкил этилмоқда.

Бугун ана шундай семинарлардан бири, яъни кузги назорат (раскопка) бўйича ўқув –семинари Денов туманида семинар ташкил этилди. Семинарда вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Хислат Амонқулович Чориев, ҳамда барча туманлардаги прогноз бўйича етакчи мутахассислар  ва фитосанитар давлат карантин  инспекторлари иштирок этишди.

Семинар давомида тажрибали  мутахассислар томонидан иштирокчиларга “ДОЛЗАРБ 20 КУНЛИК”нинг мазмун-моҳияти  бўйича тўлиқ маълумот ва тушунчалар беришди. Айни кунларда дала кузатувлари натижалари асосида ҳар бир ҳудуд бўйича зарарли организмлар турлари, сони, ривожланиш босқичлари ва қишловга кетиш ҳолати ҳақида таҳлилий маълумотлар тайёрланиб  борилмоқда. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси туман бўлимлари Зарарли организмларни прогноз қилиш бўйича етакчи мутахассислари 2026 йилда экин майдонларида қишловдан чиқаётган сўрувчи ва кемирувчи зараркунандалар миқдорини аниқлаш мақсадида, кузги-баҳорги ер ковлаш (раскопка) ҳамда ўсимлик қолдиқларидаги зарарли организмларнинг ҳисоб-китоби натижаларини диаграмма шаклида “Дала назорати” ААТга тўлиқ жойлаштирилмоқда. Айни кунларда тадбир доирасидаги ишлар кенг кўламда давом этмоқда.

Бахтиёр Тошбоев

Сурхондарё вилоят  Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бош мутахассиси

Related Articles

Back to top button