Ўзбекистон

Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармасига янги бошлиқ тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғи билан шу кунга қадар Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган полковник Шуҳратжон Сотволдиев Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи, Ички ишлар вазирлигининг Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келаётган полковник Абдувоҳид Исмоилов Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан Сурхондарё вилояти ҳокимлигида ўтказилган фаоллар йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов, вилоят ҳокими Тўра Боболов ва бошқалар янги лавозимда иш бошлаган раҳбарлар фаолиятига муваффақиятлар тилашди.

Ҳудудни ривожлантириш, жиноятчиликка қарши кураш, унинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида ҳамкорликда амалга ошириладиган устивор вазифалар хусусида сўз юритилди.

Маълумот ўрнида, Исмоилов Абдувоҳид Саломович 1965 йилнинг 2 январида Жиззах вилоятида туғилган. 1986 йилда Тошкент давлат университетини ҳуқуқшунос мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2017 йилда Ички ишлар вазирлигининг Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинлангунга қадар Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси ҳамда Ички ишлар вазирлигида турли даражадаги раҳбарлик вазифаларида ишлаган.

Related Articles

Back to top button