Касбим-фахрим

МИБ Сурхондарёда давлат фойдасига мусодара қилинган товарлар ярмаркасини навбатдагиси бўлиб ўтди.

Мажбурий ижро бюроси Сурхондарё вилоят бошқармаси ҳамда туман-шаҳар бўлимлари иш юритувида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 200-сонли Қарори билан тасдиқланган “Давлат даромадига ўтказиладиган мол-мулкни олиб қўйиш, сотиш ёки йўқ қилиб ташлаш тартиби тўғрисида”ги Низом талаблари асосида савдо ташкилотлари орқали ярмаркалари ташкил этилмоқда.

Ҳусусан, куни кеча Термиз шаҳар марказий озиқ овқат, “Денов Бободеҳқон бозори” МЧЖ кириш жойида ва Узун тумани марказий бозорларида ярмаркалар ташкил этилди.

Ярмаркада фуқаролар ўзларининг эҳтиёжлари учун зарур бўлган маҳсулотларни арзон ва қулай нархларда ҳарид қилишди.

19-20 октябрь кунлари давом этган савдо ярмаркаларида жами 16 миллион 600 минг сўмлик товар моддий бойликлар сотилиб, тушган пул маблағлари давлат даромадига ўтказдирилди.

Бу каби савдо ярмаркалари жорий йилнинг 26 ва 27 октябрь кунлари юқорида кўрсатиб ўтилган жойларда такроран ташкиллаштириш кўзда тутилган.

Мажбурий ижро бюроси

Сурхондарё вилоят бошқармаси

Related Articles

Back to top button