Бу қизиқ

Суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар аҳолининг судга бўлган ишончини янада оширмоқда

Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, одил судловнинг сифат ва самарадорлигини ошириш, судларнинг мустақиллигини таъминлаш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда.

Ўтган қисқа вақт мобайнида суд-ҳуқуқ тизими тубдан ислоҳ қилинди.

Президентимизнинг 2023 йил 16 январдаги “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳам ушбу йўналишдаги ислоҳотларимизнинг давоми десак муболаға бўлмайди. Ушбу Фармон суд-ҳуқуқ тизимини янги босқичга олиб чиқишга қаратилгани билан янада  аҳамиятлидир.

Фармонда суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, судлар фаолияти самарадорлиги ва одил судлов сифатини оширишга қаратилган кенг қамровли чора-тадбирлар белгиланди.

Жумладан, 2023-2026 йилларда суд тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишнинг янги Стратегияси ва уни амалга ошириш бўйича Ҳаракатлар дастури тасдиқланди.

Таъкидлаш жоизки, суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар халқимиз ҳаётида ўзининг ижобий  натижасини бераётир. Бу эса халқимизнинг одил судловга бўлган ишончини янада оширмоқда.
Зеро, суд идорасига келган ҳар бир инсон бу даргоҳда қонун ва адолат устувор эканлигига ишонч ҳосил қилиши керак. Муҳтарам Президентимиз таъбири билан айтганда,  суд остонасига қадам қўйган ҳар бир инсон, Ўзбекистонда адолат ҳукм сураётганига тўла ишонч ҳосил қилиши керак.

Жиноят ишлари бўйича

Шўрчи туман судининг тергов судьяси

Ш.Қодиров

Related Articles

Back to top button