Ўзбекистон

Коррупция- “жамият танасидаги саратон”

2025 йил 5 март куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида коррупциянинг олдини олиш бўйича ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда давлатимиз раҳбари «Ислоҳотлар йўлидаги энг катта тўсиқ ва ғов – бу коррупциядир. Буни дунё тажрибаси ҳам тўлиқ тасдиқлайди.

Коррупция оқибатида жаҳон иқтисодиёти йилига 3 триллион доллар зарар кўраётгани бу глобал хавф эканидан далолат.

Коррупция шундай ёвуз иллатки, у халқнинг давлатга, Конституция ва қонунларга ишончига путур етказади, барқарор ривожланиш ва хавфсизлик учун жиддий таҳдидга айланади», — деди.

Президентимиз раҳбарлигида мамлакатимиз бўйлаб коррупцияга қарши аёвсиз кураш олиб борилмоқда.

Йиғилишда жамиятда коррупция муаммосини жамоатчилик муҳокамасига олиб чиқадиган очиқ тизим, очиқ муҳит яратилгани, айниқса, оммавий ахборот воситаларининг бу борадаги ўрни ва таъсири ортиб бораётгани қайд этилди.

Айни пайтда турли оммавий ахборот воситаларида яшин тезлигида тарқалади.

Масалан, мамлакатимизнинг ҳар қандай ҳудудидаги хабар бир неча сонияларда  ижтимоий тармоқларда, телевидения, радио, газета ва журналларда барча ўқувчиларга етказилдаи. Илгари коррупция мавзуси журналистлар учун мутлақо ёпиқ эди. Ҳозирги вақтда мавжуд очиқлик ва шаффофликлиги сабабли ҳар қандай ҳолатлар оммага ошкора хабар қилинмоқда.

Оммавий ахборот воситаларининг ошкоралиги ва юртимизда сўз эркинлиги таъминланганлиги коррупция ҳолатларининг ўз вақтида олди олинишига ижобий ёрдам бермоқда.

«Коррупцияга қарши курашда барчамиз ягона куч бўлиб ҳаракат қилсак, албатта, янада катта ижобий самарага эришамиз.

 Шу боис, маҳалла фаоллари, нуронийлар,  зиёлилар, ёзувчи ва шоирлар, санъат ва маданият ходимлари, тадбиркорлар, таниқли шахслар, раҳбарлар, депутат ва сенаторлар – умуман бутун жамоатчилик бирлашиб, коррупцияга “жамият танасидаги саратон” сифатида қараши керак» .-давлатимиз раҳбари.

Президентимизнинг  чақириқларига биз ёшлар фаол қатнашиб коррупцияга қарши курашишда ўз кучимиз ва билимимизни аямаймиз.

Турахужаева Шейма

Хурсандова Руҳшона

 Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари университети

Журналистика факултети талабалари

 

Related Articles

Back to top button