Мавзу “Вояга етмаганларга нисбатан жиноий жавобгарлик янада либераллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг жиноят кодекесига қушимча ва ўзгартиришлар критиш тў0рисидаги ЎРҚ -1092 сонли қонунинг мохияти ”

Жиноятни тўғри квалификация қилиш, одил судловни амалга ошириш ва адолатли жазо тайинлашни таъминлаш ҳамда жиноят содир қилишда айбланаётган шахсга жазо тури ва муддатларини тўғри белгилашнинг энг муҳим шарти ҳисобланади. Бу принципдан заррача бўлсада четга чиқиш қонунчиликнинг бузилишига, адолатсиз жазо тайинланишига, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларининг бузилишига сабаб бўлади.
Жиноят қонунида кўзда тутилган муайян ижтимоий хавфли ҳаракат ёки ҳаракатсизликнинг жиноийлигини ифодаловчи томонлар (элементлар) йиғиндисига жиноят таркиби деб айтилади.
Ўзбекистон Республикаси жиноят ҳуқуқига биноан жиноий жавобгарликнинг ягона асоси ижтимоий хавфли қилмишда жиноят таркибининг барча томонлари (элементлари)нинг мавжудлиги экан, жиноят таркиби томонларини батафсил таҳлил қилмасдан, шахсни жиноий жавобгарликка тортиш мумкин бўлмайди. Чунки қонунда жиноий жавобгарликнинг ягона асоси сифатида шахснинг содир қилган қилмишида Жиноят кодекси Махсус қисмининг аниқ бир нормасида назарда тутилган ҳуқуқий актнинг белгилари бўлиши кераклиги талаб қилинади.
Шахснинг содир қилган ижтимоий хавфли қилмиши жиноий жавобгарликнинг фактик асоси бўлса, жиноят таркиби эса, жиноят-ҳуқуқий норманинг диспозициясида бундай қилмишни жиноят деб ҳисоблаш, юридик тушунча беришдан иборат бўлган норматив асосдир.
Жиноят кодекси Махсус қисми нормаларида муайян жиноят таркибининг энг кам (минимал) белгилари квалификация қилишнинг зарурий белгилари сифатида олинади. Содир этилган қилмишлар ана шу қонунда назарда тутилган жиноят таркибининг минимал белгилари мавжуд бўлса, шахс ўша норма билан жавобгар қилинади.
Жиноятнинг аниқ квалификацияси ЖКнинг асосий қисмини моддаларига таянишини таҳлил қилади. Агар ушбу модда бир неча қисмдан иборат бўлса, пунктдан, яъни жавобгарликни белгиловчи, унда мос келадиган пунктни ва ушбу модданинг қисмини кўрсатиши зарур. Процессуал ҳужжатларда ушбу кўринишдаги таянчлар йўқ бўлса, квалификацияни нотўғри деб тан олишга олиб келади. ЖКнинг асосий қисмидаги бор бўлган моддалардаги жиноятларнинг ҳуқуқий баҳоси жиноят таркиби кўринишида шаклланган, яъни маълум умумий тушунча сифатида.
Жиноят таркиби — маълум наслдаги жиноятни содир этган объектив ва субъектив белгилар тизими.
Улар зарурий ва асосий деб ҳисобланади, чунки ушбу турдаги жиноят учун жиноий жавобгарликка шахс, хеч бўлмаса битта белгисиз тортила олмайди. Етарли бўлиб бу белгилар айтилган, чунки ушбу турдаги жиноят учун жиноий жавобгарликка тортилиш учун яна қандайдир белгиларни аниқлаш талаб қилинмайди. Бу албатта, бошқа ўзга мақсадлар учун бошқа далилий ҳолатларни белгилаш заруратини инкор қилмайди. Жазони хар бир жиноят ва шахсга мос тайинлаш, қўшимча жазо турини белгилаш ва бошқалар.
У ёки бу турдаги жиноят турини қонуний белгилаш аниқ жиноий ҳаракатларни муносабатларига кўра асосий, умумий тушунча ҳисобланади ва у бу ҳолатда ягона ўзига хос ҳисобланади.
Жиноят қонуний нормада бор бўлган жиноятнинг қонуний бел-гиланиши, умумий тушунча сифатида умумий кўринишдаги ўзига хос ягона тушунчани акс эттиради. Ягона, аниқ жиноят хар қандай умумий тушунчадан ўта бойдир, уни қиёслаб бўлмайди. Бироқ ягона битта жиноятнинг ўзига хос индивидуал хусусиятлари бошқа жиноятлар учун хос эмас. Шу индивидуал белгилар аниқ ҳолатни кўриб чиқиш учун мухим ва хосдир. Вахоланки, улар ушбу турдаги барча жиноятлар учун типик мухум белгилар қаторига киритилиши мумкин эмас ва киритилмайди. Ушбу ҳолатдаги жиноятларнинг қонуний белгиланишига киритиладиган ўша белгиларни танлашда асосий мезон ҳисобланади. Маълум турдаги жиноятнинг қонуний конструкциясига киритилган белгилар мажмуаси, жиноят ҳуқуқи назариясида жиноят таркиби номини олди. Шундай қилиб жиноят таркиби-у ёки бу турдаги жиноятларнинг ўта муҳим ва ўхшаш жиноятларнинг мажмуасининг илмий австракциясидир. Бу аниқ жиноятларнинг аниқ хусусиятларини акс эттирувчи белгиларининг минимал ҳажмидир.
Жиноят таркиби маълум турдаги жиноятнинг қонуний модели ҳисобланади, чунки улар ўзларида энг муҳим, зарур ва ўхшаш жино-ятнинг белгиларини ўз ичига киритади. Ушбу маънода жиноят таркиби жиноий жавобгарликнинг ягона ҳуқуқий асоси ҳисобланади, бу пайтда жиноят қонуни томонидан кўзланган жиноятни содир этишини шахс томонидан, далилли асос бўлиб уларни жавобгарликка тортилишида ҳисобланади.
Фарзандликка олиш муносабатларини тартибга солувчи ҳуқуқий нормалар ота-онаси бўлмаган ёки ҳар хил сабабларга кўра улар тарбиясидан маҳрум бўлиб қолган болаларга оилавий тарбияни таъминлаб, болалар ҳуқуқ ва манфаатларини қўриқлашга қаратилингандир.
Фарзандликка олиш ҳуқуқий далолатнома бўлиб, бунга асосан фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинувчилар ўртасида ота-оналар билан болалар ўртасидаги каби ҳуқуқий муносабатларни вужудга келтиришини илмий-назарий очиб беришдан иборат.
Мазкур бобда: фарзандликка олиш тушунчаси, унинг ҳуқуқий бэлгилари, фарзандликка олувчиларга қўйиладиган талабалар, фарзандликка олишни сир сақлаш, фарзандликка олишни ҳақиқий эмас деб топиш масалалари ёритилади.
Фарзандликка олиш Оила кодексининг 20-боби, 151-172-моддалари Ўзбэкистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 апрелдаги 171-сон қарори билан тасдиқланган «Вояга етмаган болаларни фарзандликка ва болаларга оилага тарбияга олиш (патронат) тўғрисида Низом» билан тартибга солинади.
Фарзандликка олиш туфайли болалар янги ота-оналарга ва бошқа қариндош-уруғларга эга бўлиб ўзларининг ота-оналари ва қариндош-уруғлари билан ҳуқуқий муносабатни тугаллайди.
Фарзандликка олиш бу ҳуқуқий муносабатни вужудга келтирувчи ва бекор қилувчи акт бўлиб ҳисобланади.
Оила кодексини 151-моддасини 1-қисмига биноан, фарзандликка олишга фақат вояга етмаган болаларга нисбатан ва уларнинг манфаатларинигина қўллаб йўл қўйилади.
Ўзининг бэлгиланган мақсади бўйича фарзандликка олиш институти жуда инсонпарвар институтдир. У ўз ота-оналаридан маҳрум бўлган ёки айрим сабабларга кўра ота-она тарбиясини ола олмайдиган болаларга нормал оилавий тарбияни таъминлашга қаратилгандир. Фарзандликка олиш туфайли ота-онасини йўқотган бола бошқа оилага жойлаштирилиб, унга оилавий тарбия берилади. Фарзандликка олинувчилар фарзандликка олувчилар туфайли ҳамма масалаларда ота-онасини ўрнини босадиган шахсларга эга бўладилар.
Фарзандликка олиш туфайли болалари бўлмаган шахслар оталик ва оналикдан иборат бўлган табиий эҳтиёжларини қондирадилар. Фарзандликка олиш айниқса Иккинчи жаҳон уруши йилларида жуда кўп тарқалган бўлиб, фуқаролар ота-онасидан етим қолган болаларни ўз бағриларига олиб уларга нисбатан меҳрибонлик қиладилар.
Ўзбэкистондаги кўпгина болаларни ўз бағрига олиб тарбиялаган оилалар жуда кўп. Жумладан, рус, ўзбек, қозоқ, қирғиз, яҳудий, татар, молдаван ва бошқа миллатларнинг 14 боласини ўз бағрига олиб, уларни бир-бирига дўст, меҳрибон, ака-укадек қилиб ўстирган оддий темирчи Шомаҳмуд Шомахмудов ва унинг рафиқаси Баҳри Акрамованинг ватанпарварлиги жуда юксакдир. Ватан ва халқ олдидаги бу олижаноб ишлари учун улар давлат томонидан юксак рағбатлантирилди. Тошкент шаҳри Халқлар дўстлиги майдонида уларга ҳайкал ўрнатилди. Бундай меҳрибон ота-оналар жамиятимизнинг фаҳридир.
Фарзандликка олиш — бу ўзганинг фарзандини ўз фарзандига тенглаштириб олишдир. Фарзандликка олувчилар билан фарзандликка олинганлар ўртасида туққан ота-она билан болалар ўртасидаги каби ҳуқуқий муносабатлар вужудга келади.
Фарзандликка олиш фарзандликка олувчи (ва унинг қариндошлари) ҳамда фарзандликка олинганлар (ва уларнинг бўлғуси авлодлари) ўртасида қонунда ота-она ва болаларга нисбатан бэлгиланган қонун ҳужжатларида махсус кўрсатилган ёки кўрсатилмаганлигидан қатъий назар, барча шахсий ва мулкий ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларни вужудга келтиради.
Фарзандликка олиш жуда қадимий ҳуқуқий институт бўлиб, ҳозирги замон ҳуқуқ тизимида ўз ифодасини топган, ота-она васийлигидан маҳрум бўлган болаларни оилага жойлаштиришдан иборат.
Фарзандликка олиш шартлари дэйилганда, фарзандликка олиш учун қонун билан бэлгиланган шахсларнинг розиликлари тушунилади. Улар доирасига қуйидагилар киради: а) боланинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босадиган шахсларнинг розилиги, б) ўн ёшга тўлган болани ўзининг розилиги; в) агар эр-хотиндан биттаси томонидан фарзандликка олинаётган бўлса фарзандликка олаётганни эри ёки хотини.
Бу шартларни моҳияти нималардан иборат. Бу шартлар мазмунини нималарнинг англатади.
Оила кодэксини 159-моддасига биноан, болани фарзандликка олиш учун фарзандликка олинаётган бола ота-онасининг розилиги талаб этилади.
Ота-онанинг боланинг фарзандликка олинишига розилиги ёзма шаклда баён этилиши керак.
Т.Абдираимов
Жиноят ишлари бўйича
Шўрчи туман суди раиси




