Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва фуқароларнинг коррупцияга қарши курашишда иштирок этиши хусусида

2017 йил 3 январда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонуни мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш бўйича зарур амалий чора-тадбирларни белгилайди.
Хусусан, Ушбу қонуннинг 14-моддасида, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотларининг ва фуқароларнинг коррупцияга қарши курашишда иштирок этиши ҳақида қоидалар белгиланган бўлиб, унда;
“Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар:
коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурларини ва бошқа дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишда иштирок этиши;
аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришда иштирок этиши;
коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчиликнинг ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириши;
коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиши;
коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиши мумкин.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар қонунчиликка мувофиқ бошқа тадбирларда ҳам иштирок этиши мумкин.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари ушбу моддада назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш мақсадида Миллий кенгаш ва ҳудудий кенгашлар фаолиятида, шунингдек давлат органлари ҳузуридаги ишчи гуруҳлар, комиссиялар ва жамоат-маслаҳат органлари фаолиятида қонунчиликда белгиланган тартибда иштирок этади” деб белгиланган.
Хулоса шуки, коррупцияга қарши курашиш барчамизнинг маънавий бурчимиз ҳисобланиб, ушбу ҳолат коррупцияни олдини олишга хизмат қилади.
Сурхондарё вилоят суди
жиноят ишлари бўйича судьяси
М.Маликов



