Hodisalar

Ошиб бораётган жиноятлар хусусида

Ўзбекистон Республикаси Конституциясида, Ўзбекистон Республикасида барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланиши белгилаб қўйилган.

Бундан ташқари, Жиноят кодексида ўғирлик жинояти учун жиноий жавобгарлик белгилаб қўйилган.

Бироқ, ўзганинг мулкини ўғирлик йўли билан қўлга киритишни ўзига касб қилиб олганлар ҳам орамизда учрамоқда.

Хусусан, фуқаро У.Б ўзганинг мол-мулкини ўғрилик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, жиноий шериги Х.Д билан олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, ўзи шу гуруҳга раҳбарлик қилиб, 2024 йил 1 май кунидан 2 май кунига ўтар кечаси Қумқўрғон тумани ҳудудидаги яйлов-адирлик ҳудудида, ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи фуқароларнинг 126.500.000 сўмлик 26 бош чорва молларни, уларнинг қаровсиз ҳолатда юришганлигидан фойдаланишиб, яширин равишда талон-торож қилган.

Суд ҳукми билан У.Бга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 3-қисми “в” банди билан шу Кодекснинг 57-моддасига қўлланиб, 3 йил 3 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Сурхондарё вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2024 йил 26 сентябрдаги ажрими билан суд ҳукмининг У.Бга оид қисми ўзгаришсиз қолдирилган.

Тафтиш инстанцияси судининг ажрими билан У.Бга оид суд қарорлари ўзгаришсиз қолдирилган.

Жиноят учун жавобгарликнинг муқаррарлигини эслатиш ушбу турдаги жиноятларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Сурхондарё вилоят суди

жиноят ишлари бўйича

судьяси М.Маликов

Related Articles

Back to top button