Бу қизиқ

Муҳим мавзу юзасидан очиқ мулоқот

Маълумки, сўнгги йилларда озиқ – овқат хавфсизлиги йўлида  катта ишлар қилинди ва қатор ютуқлар қўлга киритилди. Жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ишлаб чиқариш ҳажми кундан – кунга  ортмоқда. Муҳими, юртимизда озиқ – овқат хавфсизлигини таъминлаш жамият ижтимоий-иқтисодий ҳолатини барқарор ривожлантириш, фуқароларнинг соғлиғи ва ҳаётини яхшилаш, мамлакат мустақилигини барқарор сақлашнинг асосий йўналишларидан бирига айланди.Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасида  бўлиб ўтган очиқ мулоқотда экологик тоза  қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш, боғдорчиликдаги турли касаллик ва заракунандаларнинг тарқалишини  олдини олиш ва унга қарши кураш ишларини олиб бориш хусусида сўз борди. Уни бошқарма бошлиғи ўринбосари Акрам Абсаматов  ва бир қатор мутахассислар иштирок этди. Маърузачилар мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш баробарида, мева-сабзавот ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилиш орқали хорижий давлатлар озиқ-овқат таъминотига салмоқли ҳисса қўшиб келаётгани халқаро ҳамжамият томонидан мунтазам эътироф этилаётганлиги ҳақида қисқача тўхталиб ўтди.

-Шарқ мевахўри асосан шафтоли ва бошқа уруғли ҳамда данакли дарахтларга, уларнинг меваларига шикаст етказади. Новдаси зарарланган дарахтларнинг ўсиш меъёри ўзгаради, зарарланган мевалар эса истеъмолга ярамайдиган ҳолатга келади,-деди А.Абсаматов.  Жараёнларда дарахтларнинг ўсишини секинлаштиради ва кучсизлантиради. Бу эса меваларнинг тўкилишига ва ҳосилдорликнинг 40-50 фоиз пасайишига олиб келади. Бу эса мамлакат ички ва ташқи бозорларга маҳсулот етказиб беришда савдо айланмасига таъсири ҳақида сўз борди.

Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи ўринбосари Акрам Абсаматов ва бошқарма ташқи карантин бўйича бош мутахассиси Юсуф Тошболтаев Термиз тумани “Гулбахор” Ўсимликлар карантини чегара масканида ҳам бўлишиб, бу ердан бошқа давлатларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортини ташкил этишдаги шарт-шароитлар, карантин остидаги маҳсулот олиб кирилаётганда, олиб чиқилаётганда ва транзит тарзида олиб ўтилаётганда ўсимликлар карантини қоидалари ҳамда фитосанитария талабларига риоя қилиниши кераклиги белгилаб қўйилганлиги яна бир бор таъкидлашди. Карантин остидаги маҳсулотни олиб киришга карантин рухсатномаси, экспорт қилувчи мамлакатнинг ўсимликлар карантини ва уларни ҳимоя қилиш бўйича давлат органлари томонидан бериладиган фитосанитария сертификати ёки гувоҳномаси мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилиши ҳақида тушунча ва тавсилар беришди. Жараёнда  воҳа экспортёрлари ҳам ўз саволларига жавоб олишди.

Related Articles

Back to top button