Шўрчи тумани ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Зулфия Шерова маҳалла “еттилиги” билан учрашди

Шўрчи тумани ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Зулфия Шерова тумандаги “Алишер Навоий”, “Бўстон” маҳалласида бўлиб, маҳалла “еттилиги” билан йўналишларда амалга оширилаётган ўзгаришлар, имтиёз ва имкониятлар ҳақида суҳбатлашди. Маҳаллалардаги хотин-қизар фаолиятини ўрганди.
Шундан сўнг тадбиркорлик билан шуғулланаётган Сайрам Алимардонова фаолияти билан танишди.
-Сут маҳсулотларини қайта ишлаш натижасида сметана, қаймоқ, қатиқ, бринза, сарёғ, творог каби маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйганмиз, — дейди Сайрам Алимардонова. — Бир кунлик ишлаб чиқариш ҳажми 100-200 литрни ташкил этади. Даромадимиз ҳам ёмон эмас. Ўзим билан бирга 3 нафар аёлларни бандлигини таъминлашга эришдим. Келгусида фаолиятимизни кенгайтириш, янги иш ўринларини ташкил этиш ниятимиз бор.
Албатта, меҳнат ортидан яхшигина даромадга эга бўлиш, янги иш ўринларини ташкил этиш мумкин.
Шўрчи тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати