Энди ички фитосанитария сертификати бир йил давомида бепул берилади
Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 декабрдаги «Қишлоқ хўжалиги майдонларидаги қўшимча имкониятлардан фойдаланган ҳолда маҳсулот етиштиришни кўпайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан семинар ташкил этилди.
Унда вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи Усмон Туропов, Термиз туман хокими ўринбосари-кишлок хўжалиги бўлими бошлиғи Шухрат Хўжановлар ҳамда туман фермер хўжалиги аъзолари иштирок этди. Семинарда Президент қарорининг мазмун-моҳияти кенг тушунтирилди.
Ҳужжат мамлакатимизнинг экспорт кўрсаткичларини оширишни мақсад қилади. Қарорга кўра, дала четлари ҳамда аҳоли томорқаси, хонадонлар ва кўп қаватли уйлар олди, маҳалланинг ички кўчаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш тизимини такомиллаштириш бўйича янги тартиб жорий этилади. Иқтисодий ўсиш ҳам, ижтимоий фаровонлик ҳам бевосита инновацияларга боғлиги, соҳада янгилик яратиш, ҳосилдорлик ва тупроқ унумдорлигини ошириш муҳим жараён саналиши яна бир бора таъкидланди.
Ишни ташкил қилишда авваламбор ҳудуд об-хавоси тупроқ, сув имкониятларига алохида эътибор қаратиш лозимлиги, кўчатларнинг ривожланишида озуқа моддаларининг етишмовчилигини олдиндан аниқлаш кераклиги таъкидланди. Ҳосилдорликда қўл келадиган озуқа моддаларининг бир неча тури билан таништирилиб, унинг аҳамияти ҳамда ундан оқилона фойдаланиш бўйича тавсиялар берилди. Зеро, эндиликда томорқа, ички кўчалар, дала четлари ва канал-коллекторлар атрофидаги ерларда даромадли экинлар экиш ва уларни экспорт қилишга Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги масъул бўлиши белгиланган.
Семинарда қарорнинг шу ва бошқа жиҳатлари хусусида ҳам сўз борар экан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларига дала четларини иккиламчи ижарага беришни ташкил қилиш учун дала четларига доир маълумотлар (жумладан, мулкчилик шакли, сув таъминотига оид) Агентлик томонидан «Агрокўмакчи» мобил дастурида кенг жамоатчиликка эълон қилиб борилишига алоҳида урғу берилди.
Таъкидландики, ҳозирги кунда глобал миқёсда инсон фаолиятининг деярли барча соҳаларида рақамли технологиялардан фойдаланиш тез суръатлар билан ривожланиб бормоқда. Дала четларидан самарали фойдаланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича ички фитосанитария сертификати бир йил давомида бепул берилади. Бугунги кунга қадар фермер хўжаликларининг дала четлари, коллектор ва дренажлар атрофидан фойдаланиш имконияти бўлсада, самарали фойдаланилмасдан қолаётган ерлар мавжудлиги хусусида ҳам сўз юритилиб, керакли тавсиялар берилди. Усмон Турапов, Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи
Энди ички фитосанитария сертификати бир йил давомида бепул берилади Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 30 декабрдаги «Қишлоқ хўжалиги майдонларидаги қўшимча имкониятлардан фойдаланган ҳолда маҳсулот етиштиришни кўпайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ижроси юзасидан семинар ташкил этилди.
Унда вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи Усмон Туропов, Термиз туман хокими ўринбосари-кишлок хўжалиги бўлими бошлиғи Шухрат Хўжановлар ҳамда туман фермер хўжалиги аъзолари иштирок этди. Семинарда Президент қарорининг мазмун-моҳияти кенг тушунтирилди. Ҳужжат мамлакатимизнинг экспорт кўрсаткичларини оширишни мақсад қилади. Қарорга кўра, дала четлари ҳамда аҳоли томорқаси, хонадонлар ва кўп қаватли уйлар олди, маҳалланинг ички кўчаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш тизимини такомиллаштириш бўйича янги тартиб жорий этилади.
Иқтисодий ўсиш ҳам, ижтимоий фаровонлик ҳам бевосита инновацияларга боғлиги, соҳада янгилик яратиш, ҳосилдорлик ва тупроқ унумдорлигини ошириш муҳим жараён саналиши яна бир бора таъкидланди. Ишни ташкил қилишда авваламбор ҳудуд об-хавоси тупроқ, сув имкониятларига алохида эътибор қаратиш лозимлиги, кўчатларнинг ривожланишида озуқа моддаларининг етишмовчилигини олдиндан аниқлаш кераклиги таъкидланди. Ҳосилдорликда қўл келадиган озуқа моддаларининг бир неча тури билан таништирилиб, унинг аҳамияти ҳамда ундан оқилона фойдаланиш бўйича тавсиялар берилди.
Зеро, эндиликда томорқа, ички кўчалар, дала четлари ва канал-коллекторлар атрофидаги ерларда даромадли экинлар экиш ва уларни экспорт қилишга Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги масъул бўлиши белгиланган. Семинарда қарорнинг шу ва бошқа жиҳатлари хусусида ҳам сўз борар экан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларига дала четларини иккиламчи ижарага беришни ташкил қилиш учун дала четларига доир маълумотлар (жумладан, мулкчилик шакли, сув таъминотига оид) Агентлик томонидан «Агрокўмакчи» мобил дастурида кенг жамоатчиликка эълон қилиб борилишига алоҳида урғу берилди. Таъкидландики, ҳозирги кунда глобал миқёсда инсон фаолиятининг деярли барча соҳаларида рақамли технологиялардан фойдаланиш тез суръатлар билан ривожланиб бормоқда.
Дала четларидан самарали фойдаланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича ички фитосанитария сертификати бир йил давомида бепул берилади. Бугунги кунга қадар фермер хўжаликларининг дала четлари, коллектор ва дренажлар атрофидан фойдаланиш имконияти бўлсада, самарали фойдаланилмасдан қолаётган ерлар мавжудлиги хусусида ҳам сўз юритилиб, керакли тавсиялар берилди.
Усмон Турапов,
Сурхондарё вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи