ДАЛА ЧЕТЛАРИДАН ҲАМ УНУМЛИ ФОЙДАЛАНИЛМОҚДА
Вилоят ҳокимлигида Халқ депутатлари Сурхондарё вилояти Кенгашининг навбатдаги 3-сессияси бўлиб ўтди. Унда вилоятдан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, кун тартибидаги масалаларга алоқадор ташкилот, идора ва бошқармалар раҳбарлари иштирок этишди.
Сессия ишини халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси Абдураим Чориев олиб борди. Кун тартибида дастлаб Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 2-августдаги Қарорига мувофиқ, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ичимлик сув таъминотини яхшилаш, оқова сув тизими билан таъминланганлиги даражасини ошириш бўйича қилинган ишлар танқидий таҳлил қилинди. Ҳамда келгусида бу йўналишдаги режалар белгилаб олинди.
Иккинчи масала юзасидан Сурхондарё вилоятида қишлоқ хўжалиги корхоналарининг дала четлари ҳамда каналлар, суғориш ва коллектор –дренаж тармоқлари атрофидаги майдонларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилишини самарали ташкил қилиш бўйича Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва химояси бошқармаси бошлиғи Усмон Туроповнинг хисоботи тингланди. Ҳисоботда қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раислигида 2024йил 28 ноябрь куни мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилишни кўпайтириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видео селектор йиғилишида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига ҳам бир қатор топшириқлар берилган бўлиб, мазкур топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида ишлар бошлаб юборилди. Вилоят ҳудудидаги экин экилмасдан бўш турган дала четлари, коллектор-дренаж ёқалари, кўп қаватли уйлар атрофлари мониторинг қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси мутахассислари билан ҳамкорликда уларнингмайдониҳисоблабчиқилди.
Айтиш жоизки, воҳа Ўсимликлар карантини ва химояси бошқармаси томонидан жами бўш турган 2459,2 гектар, шу жумладан 2 218 гектар дала четлари, 1684 та кўп қаватли уйлар атрофидаги 64 гектар, 49 472 гектар аҳоли томорқалари ва 16 273 гектар деҳқон хўжаликлари ва ёшларга ажратилган ерлардан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш, уларга мутахассис тавсиясини бериш, сифатли уруғ ва кўчатлар танлаш, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш ва тайёрлашни ташкил этиш мақсадида бир қатор самарали ишлар бошланиб кетди. Таъкидлаш жоизки, дала четлари ҳисоби, етиштирилган маҳсулот ҳажми “e-Fitouz” портали орқали назорат қилиб борилади.
Жумладан, дала четларининг 887 гектар қисмида 1 млн 386 минг туп, 94 гектар коллектор-дренажлар ёқаларига 37 680 туп ва кўп қаватли уйларнинг 60 гектар майдонларига 8 400 туп мевали ва манзарали дарахт ва буталар, қолган қисмларида эса қишлоқ хўжалиги экинлари экилади, 49 472 гектар аҳоли томорқасига 30 дан ортиқ қишлоқ хўжалиги экинлари экилиб, 35024 гектаридан 3 маротаба, 12474 гектаридан 2 маротаба ҳосил олишга эришилади.
Сессия ишида депутатлар томонидан вилоятимизнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётига оид 17 та масала кўриб чиқилди. Кўрилган барча масалалар юзасидан савол-жавоблар ўтказилиб, билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар асосида халқ депутатлари вилоят кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.Депутатларнинг кун тартибидан ўрин олган масалалар юзасидан мурожаатлари, таклифлари ўрганилди.
Усмон Туропов
Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва химояси бошқармаси бошлиғи