Валютафурушларга суд ҳукми ўқилди
А.А ва Б.Б ўзаро олдиндан жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлишиб, валюта қимматликларини қонунга хилоф
равишда олиш ёки ўтказиш фаолияти билан шуғулланиб келиб, олинган тезкор маълумотларга асосан 20.06.2024 йилда Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси, Шўрчи туман бўлими тезкор ходимлари билан ҳамкорликда Шўрчи тумани, маҳалласида жойлашган “Асл Бунёдкори” МЧЖ савдо маркази автотуроргоҳи ҳудудида ўтказилган тезкор тадбирда “А” исмли харидорларга ҳaр 1 АҚШ долларини 12.700 сўмдан, 3.100 АКШ долларини жами 39.370,0 минг сўмга сотган вақтида ушланиб, валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш жиноятини қаcддaн coдир этганликда айбланиб судга берилган.
Суд ҳукми билан ҳар иккали судланувчига Ўзбекистон Республикаси ЖK 177-моддаси 3-қисми “в” банди билан 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди ҳамда сутканинг кеч соат 21:00дан эрталаб соат 07:00га қадар яшаш жойидан чиқиши чекланди.
Суд сyдланувчилардан олинган 10.500 Росcия рубли ва 3 млн 535 минг cўмни cyдланувчи ён чўнтaгидaн олинган 10 АҚШ доллари ва 100 Россия рублини эгасига қайтаришликни, шунингдек қонунга хилоф равишда сотилган вақтда олинган валютa қимматларидан 3.100 (уч минг юз) АҚШ долларини давлат эгалигига ўткaзишни лозим топди.
Албатта, жиноятга жазо муқаррар. Ҳар икки судланувчилар қилмишларига яраша жазо олдилар. Зеро, жазонинг мақсади, шахсни нафақат тарбиялаш, шу билан биргаликда жиноятнинг олдини олишдан ҳам иборатдир.
Жиноят ишлари бўйича Шўрчи туман судининг судьяси
Ш.Қодиров