Hodisalar

Безори она-болага адолатли жазо тайинланди

Халқимизда «Онасини кўриб қизини ол» деган гап бор. Бу гап бежизга эмас, оилада фарзандларнинг тарбиясида онанинг роли катта аҳамиятга эга. Тарбияли, билимли она фарзандларини ҳам билимли, тарбияли, эл-юртнинг корига ярайдиган қилиб тарбиялайди.

Аммо шундай аёллар борки, фарзандининг бахтига зомин бўлади. Ўз нафси йўлида фарзандининг келажагини барбод қилади.

Вояга  етмаган М.Т. онаси С.Т. билан бир гуруҳга бирлашиб, жамоат жойи ҳисобланган Шўрчи тумани “Боботоғ” маҳалласи худудида ўзига илгаридан таниш бўлган қариндоши А. У. билан оилавий келишмовчилик туфайли жанжаллашиб қолишиб, жанжал вақтида атрофдаги одамларнинг тинчлигини бузишиб, ўзларининг ҳатти-ҳаракатлари билан айни вақтда жамоат тартибини бузаётганликларини ва жамиятга нисбатан очиқдан-очиқ ҳурматсизлик қилаётганликларини яққол англашгани ҳолда ҳаракат қилишиб, У.А. сочларидан тортиб, қўл-оёқлари билан юзи ва танасининг дуч келган жойларига уриб-дўппослаб, қасддан тан жароҳати етказиб, безорилик жиноятини содир этишди.

Сд она-бола безориларнинг ҳаракатларига тегишли жазо тайинлади. А.У. уларни кечирганлиги, уларга нибатан даъвоси йўқлигини, С.Т.нинг муқаддам судланмаганлигини  инобатга олиб енгилроқ жазо тайинлади.

Шу ўринда бир савол пайдо бўлади, агар М.Т.жиноят содир этмоқчи бўлганида С.Т. қизини бу йўлдан қайтариб унга жамоат жойда ўзгаларнинг тинчлигини бузиш яхши эмаслигини тушунтирганда жиноят содир бўлмасди, аммо С.Т.нинг ўзи ҳам фаол қатнашиб қариндошини калтаклашди.

Ҳурматли аёлларимиз фарзандларининг бахти учун ўз оромидан кечиб ҳар қандай машаққатга чидашади, агар зарур бўлса фарзандлари учун ўз жонини ҳам фидо қилишади.

Ўйлаймизки С.Т. ҳам суд томонидан тайинланган жазодан тўғри хулоса чиқариб бундай жиноятга қўл урмайди, агар яна жиноятга қўл урса одил суд томонидан оғир жазо олиши тушунтирилди.

Жиноят ишлари бўйича

Шўрчи туман судининг раиси

Тиловов Толиб Бекжонович

Related Articles

Back to top button