Шўрчи тумани кар ва заиф эшитувчи болаларга ихтисослаштирилган 122-мактаб интернатида куз-қиш мавсумига тайёргарлик олдидан семинар машғулоти ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Сурхондарё ҳудудий бўлими бошлиғи Э.Шаймарданов томонидан Шўрчи тумани кар ва заиф эшитувчи болаларга ихтисослаштирилган 122-мактаб интернатида ўтказилган ўқув семинар машғулотида ортиқча босимли сув иситиш қозонлари, сув иситгичлар ва буғ қозонларини ўрнатиш ва улардан фойдаланишда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўтказилди.
Ўқув семинар машғулотида мактабнинг техъник ходимлари қатнашишди. Ўқув семинар машғулоти қизғин баҳс мунозараларга бой бўлди. Семинар қатнашчиларига йўриқнома тарзидаги қўлланмалар тарқатилди. Семинар қатнашчиларига, жумладан ўт ёқувчиларга қиш мавсумида ҳаво совуб кетганда иситш печларини назоратсиз қолдирмаслик, эҳтиёткорлик билан ходимлар ва ўқувчилар хавфсизлигини таъминлаган ҳолда ўзларига топширилган вазифаларни бажариш алоҳида тушунтирилди.
Сурхондарё ҳудудий бўлими бошлиғи Э.Шаймарданов ўқув семинар қатнашчиларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб берди.
Э.Шаймарданов