Энди дала четларида ҳам қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йил 28 ноябрь куни мева-сабзавот етиштириш ҳамда экспорт хажмини ошириш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Шундан келиб чиқиб, жорий йилнинг 3-декабрь куни Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов раҳбарлигида дала чети, коллектор дренаж ҳамда деҳқон хўжаликлари ер майдонларида маҳсулот етиштириш ва ундан самарали фойдаланиш борасида Олтинсой туманида семинар ташкил этилди. Унда Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи Усмон Турапов ва бошқарманинг давлат карантин инспекторлари, соҳага алоқадор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда мутахассислар иштирок этди.
Вилоят ҳокими У. Қосимов ва Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи У.Тураповлар иштирокчиларига бугунги кунда воҳада бўш турган 2218 гектар дала четлари, 157 гектар коллектор-дренаж ёқалари, 49472 гектар аҳоли томорқаси ва 84 гектар кўп қаватли уйлар атрофларига, жами 2731 гектар бўш турган ерлардан самарали фойдаланилиб, ушбу ерларга мевали ва манзарали дарахтлар экиш (олча, гилос, тут, жийда, олхўри, узум ва ҳ.к) улар қатор ораларига турли касаллик ва сувсизликка чидамли қишлоқ хўжалиги экинлари (мош, қовоқ, маккажўхори, ловия, картошка, сабзи, шоғом, нўхат шу каби) экиш ишларини амалга ошириш кераклигини таъкидлашди. Берилган топшириқлар ижросини таъминлаш, йил якунига қадар эришилиши лозим бўлган кўрсаткичлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар юзасидан тақдимот ўтказилди.
Ушбу тадбирларни ташкил этишда жами 169 нафар ходимлар иштирок этиб, жумладан 129 нафар карантин бошқармаси мутахассислари, 11 нафар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий – тадқиқот институти Сурхондарё минтақавий филиали мутахассисари, 15 нафар Агрокимёвий тахлил маркази ва 14 нафар Чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати ходимлари ушбу ҳудудларга масъул этиб бириктирилди. Вилоятимиз раҳбари мутасаддиларга тегишли вазифаларни белгилаб, йил якунига қадар эришиш лозим бўлган кўрсаткичлар ҳамда келгусида устувор вазифаларни ижросини таъминлаш зарурлигини таъкидлади.
Усмон Турапов, Сурхондарё вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи